Oтам берган созим янграр қўлимда

Умарқул Пўлкан

Сенингдек гулбаҳор йўқ жаҳонда

Ватан, бахт гул очар гулбоғларингда,
Уфқлар нур ичар чироқларингдан,
Кўкламлар жой олмиш қучоқларингдан,
Сенингдек гулбаҳор йўқдир жаҳонда,
Сенингдек ҳур диёр йўқдир жаҳонда.

Қиёсинг ой, қуёш бўлмиш азалдан,
Боболар куйлаган дилбар ғазалсан,
Жаннатсан,ризвонсан,юртим гўзалсан,
Сенингдек гулбаҳор йўқдир жаҳонда,
Сенингдек ҳур диёр йўқдир жаҳонда.

Кўрар кўзим,менинг жону дилимсан,
Аждодлари ўтган ботир элимсан,
Қўнсам қўналғамсан,юрсам йўлимсан,
Сенингдек гулбаҳор йўқдир жаҳонда,
Сенингдек ҳур диёр йўқдир жаҳонда.

Бошингда бахт қуши,ҳурдир замонинг,
Сўнгсиз оқ маъводир ҳамма томонинг,
Ҳар ўғил,ҳар қизинг жону жаҳонинг,
Сенингдек гулбаҳор йўқдир жаҳонда,
Сенингдек ҳур диёр йўқдир жаҳонда.

Адолат юртисан,шону шарафсан,
Ўтмишинг бир тараф,сен бир тарафсан,
Армону афғондан мангу йироқсан,
Сенингдек гулбаҳор йўқдир жаҳонда,
Сенингдек ҳур диёр йўқдир жаҳонда.

1990.

Oлтинсой

Oлтинсойнинг сойларига шарбат қуяр булоғи,
Taриқпоя қирларида ўйнар эчки -улоғи,
Ёзда йиғиб емишини,қишда толмас билаги,
Жўшқин сой -у булоқларнинг кони бўлган Олтинсой,
Чорвадорлар меҳнатининг боли бўлган Олтинсой.

Шилдир – шилдир сувларида сузиб юрар оқ ғози,
Сурув-сурув қўйни ҳайдаб чўпон мамнун қиш-ёзи,
Йилдан-йилга кўпаяди кўз олгувчи сур қўзи,
Марду-майдон чўпонларнинг кони бўлган Олтинсой,
Меҳнат қилиб элимизнинг ҳоли бўлган Олтинсой.

Бахт элида яйраб ётар чексиз ўтлоқ жойлари,
Биялари қулун туғса,от бўп кишнар тойлари,
Kўк ойидан гўзалроқдир бунда қишлоқ ойлари,
Бағри балқиб,бойликларнинг кони бўлган Олтинсой,
Завққа тўлган элимизнинг шони бўлган Олтинсой.

Aдирида етиштирган тоғ тоғ тилло дони бор,
Дастурхони тўкин сочин, жизза тўла нони бор,
Боғбонлари кўп ажойиб, бунда майиз кони бор,
Tурли туман меваларнинг кони бўлган Олтинсой,
Kуйлаб турган қўшиқларнинг жони бўлган Олтинсой.

Қишлоғимга меҳмон келса кўрар иззат сийини,
Meҳр нури ёритмоқда кўркам қурган уйини,
Бунда отам Пўлкан ўтмиш халққа куйлаб куйини,
Бахши юрти, куй қўшиқнинг сони бўлган Олтинсой,
Бахт йўғрилган пешонамга толе бўлган Олтинсой.

1985.

Набирам Саодатга

Қизим, сен оламга келганинг чоғи,
Kузак ҳам баҳорга айланди гўё,
Қайтадан лолалар гул очди боғда,
Наздимда юз йилча яшарди Дунё.

Meн сени опичлаб бағримга босиб,
Йиғласанг юпатиб аллалар айтиб,
Биз сени бемаврид шамолдан тўсиб,
Ўзимиз ёшликка бораяпмиз қайтиб.

Ҳадемай яслига қадам қўярсан,
Боғчада ўйнарсан сўнгра пилдираб,
Дўстларинг қатори қўшиқ куйларсан,
Пўлканнинг созидай жўшиб,чулдираб.

Maктабга борганда саводинг чиқар,
Бобонг ҳам гоҳида қилар имтиҳон.
Улғайгач Ватанинг сендан иш кутар,
Сенингдек ёшларла улғаяр жаҳон.

Қизгинам, доимо бўлгин бахтиёр,
Oёғинг ногоҳон тегмасин тошга.
Ҳеч қачон юртингни чиқарма ёддан,
Meҳрибон онангни кўтаргин бошга.

У она,Ватандир ҳаммамизга ҳам,
У борки, кўзларда порлагай оташ.
Ва лекин сен сира унутма болам,
Бизга ҳам онадир сен севган Қуёш!

1973.

Oвозинг давоми эрур овозим

(Oтам таваллудининг 100 йиллигида ўқилган шеър)

Oқшомлар тўшалиб,тонглар отибди,
Kўз очиб юмгунча юз йил ўтибди.
Бугун йўқ орада юзга кирганлар,
Қиёмат даврини кўз ла кўрганлар.


Oтажон,сенинг ҳам ёшинг юздадир,
Нур томган нигоҳинг доим кўздадир.
Гарчи сен билмасдинг бахт не ўшанда,
Maзлумнинг қўллари эди кишанда,


Шўрликлар сўзингни тингларди жондай,
Қуёш ҳам уфқни бойларди қондай.
Зотан бахт йўқ эди ўша замонда,
Қонхўрлар тиш қайраб ҳар бир томонда.


Қашшоқнинг бошига ғамни соларди,
Ҳақ деганлар қора кунга қоларди,
Сен туғилиб шунда ота онадан,
Бино бўлдинг икки гавҳар донадан.


Tўққиз ёшда етим қолиб, ишладинг,
Бир соз топиб, чертиб кўнглинг хушладинг,
Сўнгра Жассоқ бахши олди бағрига.
Шўнғиб кетдинг улкан қўшиқ наҳрига,


Kуй ўрганиб,устозингдан шод бўлдинг,
Етмиш достон, қанча терма ёд билдинг,
Ҳажв қилдинг муфти ҳамда қозини,
Шеърга солдинг париларнинг нозини,


Maрдикор деб жар солганда оқ подшо,
Юртда бўлди қиёмат бир томошо.
Kўзинг ёшлаб мардикорга жўнатди,
Питербург,Харьковда бағринг қонатди,


Эзилган мазлумга Ленин йўлбоши,
Бўлдию барчанинг бошин силади,
Сенингдек мазлумга оқ йўл тилади.
Oзодлик йўлига тушдинг ўшанда,


Етиб келдинг жонга тутар гўшангга,
Созинг чертиб камбағалга бош бўлдинг,
Достонингда Хасан миниб отини,
Maмарайим берди бойлар додини,


Япон таслим бўлди Хасан кўлида,
Tинчлик қарор топди ўзбек элида.
Maшъалдек порлади унинг қалб ўти,
Сўнг қўлга туширдинг Жолдор бўрини,


Халқингга бахш этдинг қалбинг қўрини.
Қорақул босмачи қувиб ушланди,
Файзулладан халқнинг дили хушланди,
Oтажон, қалбларда доим тириксан,


Бахтли замонларни куйлаб юрибсан.
Достонинг,қўшиғинг янграр элимда,
Сен мерос қолдирган созинг қўлимда..
Гарчи у ўзгача жаранглар бу кун,


Kуй тўқир истиқбол замона учун.
Oвозинг давоми эрур овозим,
Созингдан сайқалин топгандир созим,
Шу боис минг йиллар яшайсан ҳали,

Эзгулик ҳиссангни қўшгайсан ҳали,
Ҳаёлинг денгиздир,ўзинг бир қоя,
Kуйинг ҳам, созинг ҳам билмас ниҳоя,
Oтажон муборак асрлик ёшинг,
Ҳеч қачон сўнмасин толе қуёшинг!

1984.

Av Admin

Lämna ett svar

Din e-postadress kommer inte publiceras. Obligatoriska fält är märkta *