
ЯНГИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
Бугун, 2025 йил 12 февраль куни Навоий вилояти Абдулла Қодирий номидаги Ахборот-кутубхона маркази фаоллар залида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда
Навоий шаҳридаги 12- ва 16-умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари иштирокида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир, таржимон, публицист Амирқул Пўлканнинг “Сен ойдай узоқсан, малагим” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирни вилоят Ахборот-кутубхона маркази директори Шамсия Бақоева қисача кириш сўзи билан очди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Худойберди Наврўз “Амирқул Пўлкан шахсияти ва ижоди ҳақида”, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, журналист Олим Хўжаев “Созини дилбар оҳангда чалган Пўлкан”, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Келдиёр Худоёров “Қисқа, аммо мазмунли умр соҳиби”, ижодкор, фахрий муаллим Тошпўлат Хўжамов “Достонлари дилларда мангу”, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими бош мутахассиси Ҳулкар Азамат қизи “Шоир хотираси мангу қалбларда” мавзуларида чиқиш қилдилар.
Нотиқлар Амирқул Пўлканнинг қисқа, аммо ибратли ҳаёти, бой ижоди, бебаҳо китоблари, вилоят адабий-маънавий муҳити ривожидаги хизматлари ҳақида тўхталдилар, ўз хотираларини ўртоқлашдилар.
Шоирнинг “Сен ойдай узоқсан, малагим” китобидаги энг сара шеърлари 16-мактаб ўқувчилари томонидан ифодали ўқиб берилди.
Моҳира ТЎХТАЕВА,
марказ шуъба мудираси.