
ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!
Таниқли шоир, таржимон, публицист Амирқул Пўлкан ижодига бағишланган навбатдаги видеороликлар танлови ”Сен ойдай узоқсан, малагим”, деб номланди.
Ғолиблар Шаҳрисабз давлат педагогика институти, ”Ижод Нашр” нашриёти ва Пўлкан шоир адабий жамғармаси томонидан шоир сиймоси акс эттирилган эсдалик нишони, диплом ва қуйидагича пул мукофотлари билан рағбатлантирилади:
1-ўрин — 10 000 000 (ўн миллион) сўм;
2-ўрин — 5 000 000 (беш миллион) сўм;
3-ўрин — 3 000 000 (уч миллион) сўм.
Шунингдек, ижодий иши энг яхши деб топилган, энг кўп лайк ва изоҳ йиққан видеороликлар ҳам китоблар тўплами, сертификат билан тақдирланади.
Ижодий ишлар 10 мартга қадар ушбу телеграм манзилига юборилади: @amirqul_pulkan
Ғолиблар 15 март куни Шаҳрисабз давлат педагогика институтида Амирқул Пўлканнинг ”Сен ойдай узоқсан, малагим” китоби тақдимотида тақдирланади.
Танловда қатнашинг ва ғолиб бўлинг!
Қуйида танлов низоми берилди.
👉 https://t.me/amirqulpulkan