Kategorier
Жаҳон халқлари фольклори Крилл алифбосида

Антик дунё адабиёти ва унинг мифологияси


 

Шарафутдинова Муҳаббат Озодовна

Антик адабиётни ўрганишимиздаги биринчи восита мифологиядир. Антик адабиёти мифология асосида юзага келгандир.
Мифология миф, афсона ва эртакдардан иборат. Буюк адиб Горький мифология халқ бадиий фаолиятининг  алоҳида бадиий устқурмаси, деб кўрсатилган.
Мифология ҳали кишилар онги жуда паст бўлган пайтида юзага келган. Шунинг учун инсонлар ўзлариrа турли туман  худолар яратганлар. Масалан: мифолоrиянинг кўрсатишича, энг аввалги худо Уран, сўнг Гея вужудга келган, буларнинг бирлашувидан Крон, Океан. Рейлар туғилган. Крон билан Peя бирлашувидан яна бошқа худо авлодлари юзага келган, шулардан бири Зевс эди. Зевс катта бўлгач, отасини тахтдан тушириб, ўзи тахтга чиқди. Унинг ҳукмронлигига қарши чиққан худоларни Зевс қаттиқ қўллик  билан бошқаради. Зевс Олимп тоғларида яшовчи худоларнинг Худоси бўлиб қолади. Милоддан илгариги XII асрда вужудга кедган «Иллиада» ва «Одиссея» афсоналарида Зевс булутларни ҳайдовчи худо сифатига тасвирланади.

Гомер эпослари

Эпик асар деб каттa, қаҳрамони халқ бўлган достонларга айтилади.
Милоддан илгариги XII асрда греклар билан кичик Осиёдаги Троя шаҳари ўртасида 10 йил уруш бўлиб, бу урушда греклар ғалаба қозонадилар. Натижада Троя уруши қаҳрамонларини куйлаган достонлари юзага келади. Бу достонларни (бахшилар) юзага келтирадилар. Шундай ном билан бизгача келган бахши Гомердир.
Гомер афсонавий шоир булиб, V асрда яшаган грек тарихчиси Геродот Гомерни ўзидан 400 йил илгари яшаганлигини айтади. Демак, Гомер милоддан илгариги IX асрда яшаган. Баъзи бир буржуа олимлари Гомер номидаги «Илиада» ва «Одиссея» достонларини турли кишилар томонидан яратилган деб даъво қиладилар. Баъзилари бу асарларнинг компазицион қурилишида бирлик бор, шунинг учун бир киши томонидан яратилган, дейдилар. Бизга шyниси маълумки, бу достонлар мифология асосида яратилган халқ ижодиётидан иборатдир.
Ўзининг сўнгги такомиллаштиришни бир киши қўлига топганки, бу Гомердир. Мил.авв. VI асрда Тиран-физистирант саройида бу достонларни ёзиб олганлар.
А) «Илиада» ва «Одиссея» достонларида ҳар хил даврнинг қатлами из қолдирган.
«Одиссея», «Илиада»дан таҳминан 100 йил (бир аср) кейин яратилган.
Б) «Илиада» ва «Одиссея»да бирлик элементлари мавжуд.
В) «Илиада» ва «Одиссея»да бир қатор уйғунсизликлар, келишмовчиликлар сюжет ҳаракатда етказилмаган.
Г) Кичик қўшиқлар эпосга қадар бўлган, поэмага кичик қўшиқларнинг йиғиндиси деб    қараш нотўғридир, қўшиқ қисқа, поэма кенг бўлади.
«Илиада» ва «Одиссея» кенг поэмалардир.
Д) Ҳар иккала асардаги уйғунсизликлар шуни кўрсатадики, «Илиада» билан «Одиссея»кенг поэма бўлганлари учун бирқатор янги мижозлар билан тўлдирилган.

«ИЛИАДА» достони

«Илиада» икки сўздан иборат, яъни Илион (қадимги Троя шаҳарнинг номи, Одас-қўшиқ деганидир. Достон 24 қўшиқдан иборат бўлиб, гекзаметрда (олтили шеърий ўлчовда) ёзилган.
Биз юқорида грек адабиёти мифология асосига қурилган деган эдик, «Илиада»нинг асосида ҳам миф ётади. Бу миф шундан иборат:
Бир куни худо Зевс Олимп тоғида яшовчи барча худоларни чақириб, зиёфат беради, бу зиёфатга жанжал худоси Эридани чақирмайди. Бундан ғазабланган Эрида Зевсдан ғч олмоқчи бўлади. Зиёфат вақтида осмондан «Энг гўзалига» деган бир олма ташлайди. Худолар ўртасида жанжал чиқиб, ниҳоят олма учта чиройли мабуда (аёл) худолар ўртасида талаш бўлиб қолади. Улардан бири Гера Зевснинг хотини, иккинчиси Афина уруш ва донолик худоси, учинчиси Афродита гўзаллар худоси эди. Бу нарсани Зевс хам хал қилолмайди. «Сизлар пастга тушингар, инсонларга мурожаат қилсангизлар, инсонлар олмани кимга тегишли эканлигини айтиб берадилар»дейди Зевс.
Мабудалар ерга тушиб, Троя подшоси Приамнинг ўғли Парисга йўлиқадилар. «Шу олмани менга хукм қилиб берсанг, сени давлатманд қиламан» дейди Гера. Афина эса уни донишманд ва қудратли қилишга ваъда беради.
Гўзал Афродита бўлса Парисга дунёдаги энг гўзал хотинни олиб бермоқчи бўлади. Парис олмани Афродитага хукм қилиб беради. Шу вақтдан бошлаб Афродита Троялилар дўстига, Гера билан Афина эса Троялиларнинг душманига айланадилар. Бир неча вақтдан сўнг  Парис Грецияга саёхат қилиб бориб, шох Менслайнинг саройига мехмон бўлиб киради ва  унинг гўзал хотини Еленани олиб қочиб кетади. Fазабланган шох Менслай қабила бошлиқларидан Агамемнон, Ахилес, Одиссей ва барчаларини чақириб, қўшин тузади ва Трояга қарши уруш бошлашга буюради. Фақат Агамемнон ўз боласини худоларга қурбон қилгач, шамол пайдо бўлиб, харбий кемалар Троя томон кетадилар. Тўққиз йил Трояни қамал ҳолда сақлаган греклар ўнинчи йилда уни қўлга оладилар.

Сюжет

Урушнинг ўнинчи йили Атаменон билан Ахиллес ўртасида жанжал чиқади. Атамемноннинг қўлида Аполлон худосининг (қуёш худоси ) қохининг (ердаги Авлиёси) қизи Хриссида асира эди. Қизнинг отаси қизини олиб кетгани келади лекин, Атамемнон уни бермайди. Fазабланган қизнинг отаси худонинг нафратини тилайди. Шундан кейин урушда грекларнинг ахволи ёмонлашади. Атамемнон бу ишга худоларнинг аралашганини сезиб, қизни отасига қайтариб беради, лекин Ахиллес қўлидаги иккинчи асира қиз Брисеидани тортиб олади. Атемемноннинг манманлигидан хафа бўлган Ахиллес урушга қатнашмай қўяди.
Греклар енгила бошлайдилар. Атемемнон Ахиллес билан ярашиши учун унинг олдига Одиссейни юборади, лекин Ахиллес ярашмайди. Грекларнинг зўрайиб қолганини эслаб Ахиллес ўз дўсти Патроклни урушга юборади. Патрокл Трояликларга қарши жангда ўлади, уни Трояли қахрамон, Троя шохининг ўғли Гектор ўлдиради.
Икки ўртада қон тўкишни тўхтатиш учун урушга сабабчи булган Менелай билан Парисни олишуви хал қилсин деб таклиф қиладилар. Яккама-якка жангда Трояли Парис енгилади, ўлимга махкум этилганда, гўзал Афродита келиб уни олиб қочиб кетади ва ўлимдан сақлаб қолади. Ахиллес ўз дўсти Патроклнинг ўлимига чидаёлмай темирчи худо Гефестнинг ясаган қуроли билан қуролланиб, Атамемнон билан сиртдан ярашиб, яна жангга киришади. Троя шахари яқинида Гекторни учратиб, уч марта қувиб ва нихоят уни ўлдиради, асосий душмани сифатида уни аравага судратиб масхара қилади. Троя шохи, Гекторнинг отаси чол Приам Ахиллес олдига катта тўлов билан келиб, Гекторнинг жасадини қайтариб олишга муваффақ бўлади. Троялилар ўз қахрамонининг жасадини куйдириб, у билан (Гектор) хайрлашадилар. Достон бир хулқий масала атрофида воқеани тасвирлайди, у хам бўлса Ахиллесдаги ғазабнинг туғилиши ва унинг кучайиши хамда Троялиларга қарши бу ғазабнинг қаратилишидир. Достондаги қахрамонлар ўша замонга хос бўлган хусусиятларини уларнинг кучларини, уларнинг заиф томонини акс эттиради. қахрамонлар ўз кучларига қараб харакат қиладилар. Масалан: Ҳар бир қахрамоннинг ўзига хослиги бор. Масалан: Ахиллес жўшқин, пешқадам, Нестор доно, Атамемнон шохларча улуғвор, Одиссей донишманд ва хийлакор сифатида тасвирланади.
Достоннинг стили ва эпик асарга мансуб бўлган улуғворлик ва тантаналикка эга. Достонда қадимги қабила ер аристократиясининг хаёти акс эттирилган. Халқ хаётига жуда кам ўрин берилган. Масалан: жангчи Терсит урушга қарши норозилик билдирганда, Одиссей жим туришга мажбур қилиши тасвирланган.
Терсит эса автор томонидан салбий образ сифатида тасвирланган. Бу достон қадимги инсонлар хаётини акс эттирган ёдгорлик сифатида қимматлидир.

“ОДИССЕЯ” достони

Трояли Парис Ахиллесни ўлдиргач, (унинг товонидан ўқ билан ўлдиради). Ахиллес Товони деган сўз шундан қолган. Одиссей бошлиқ греклар бир хийла ишлатади. Греклар гўёки чекинган каби орқага кетиб, у ерда от қолдирадилар. Трояликлар греклар енгилдилар, деб ёғоч отни ғалаба ёдгорлиги сифатида саройга олиб келадилар. JIаокоон деган киши бунга қарши турганда, дарёдан ажрархон чиқиб, уни бўғиб улоқтиради. Ёғоч отни Троя шахри ичкарига олиб кириб қўядилар. Кечаси унинг ичидан греклар чиқиб, сарой дарвозасини очади-лар ва Трояни енгадилар. Урушдан сўнг грек қахрамонлари ўз ватанларига қайтадилар. Уларнинг кўплари йўлда халок бўлиб кетади, баъзилари узоқ йиллардан cўнг ватанларига қайтиб келадилар. Шундайлардан бири қахрамон Одиссей эди. Агар Иллиадада Троя уруши тасвирланса, «Одиссея»да грек қахрамонларнинг ўз ватанларига қайтишлари ва денгиз саргузаштлари ва шу билан бирга оила драмаси кўрсатилади. Одиссей 10 йиллик Троя урушида бўлган даврда унинг саройини «Ошиқлар» эгаллайди ва унинг хотини Пенелопани, сен энди эрга чиқ деб, қистай бошлайдилар. Унинг ўғли Телемах ёш бўлганлигидан хушторларга қаршилик кўрсатолмайди. Шунинг учун худо Афина Одиссейнинг дўсти сифатида келиб телемахга кема тайёрлаб беради. Телемах энди кема билан отасини қидириб кетади. Бу вақтда йўлда Одиссейни пари Калипсо яхши кўриб қолиб уни кетишига йўл бермай турган эди.
Афина худолар мажлисини чақириб, Одиссейни уйига кетиш масаласини қўяди. Бу масаладан сўнг Калипсо Одиссейга рухсат беради. Одиссей ўз ўртоқлари билан бир оролга келади. У ердаги бир ғорга киради, мехмон бўлиш учун ғорнинг эгасини кутади.
Бу юрнинг эгаси кўр дев Циклоп Полифем бўлиб, кечқурун келиб қўйларни ғорга киргизади ва ғорнинг оғзига тош қўйиб қўяди. Fopгa кириб олов ёққанда одамларни кўради. Одиссей унга, бизни мехмон қил деб дўқ уради. Fазабланган дев икки кишини ерга уриб, ютиб юборади. Ўлим хавфи бошқаларга ҳам яқинлашганда, Одиссей ҳийла ишлатади. У девга қараб: Инсонларнинг ажойиб бир ичимлиги бор, агар сен еган гўштларингдан сўнг ўшани ичсанг, жуда ҳам роҳатланасан, дейди. Дев ичкиликни (вино) ичиб кайф қила бошлайди. Дев Одиссейдан, сенинг отинг нима, ким бўласан?, деб сўрайди.
Одиссей: «Ҳеч ким» деб жавоб беради.
Сени бу қилган яхшилигинг учун сени энг охирида ейман, дейди дев ва уйқуга кетади.Шу пайтда Одиссей найзани қиздириб, унинг соғ кўзига босади. Чидолмаган дев наъра тортади. Қўшни ғордаги девлар дарҳол етиб келиб, ташқаридан туриб, «Сенга ким озор берди?» деб сўрайдилар. Дев эса «Ҳеч ким» деб жавоб беради. Сен бизни овора қилдинг деб, улар ҳафа бўлиб қайтиб кетадилар. Дев тонг отгач, сенларни тутиб ейман, дейди ва молларни бирма-бир текшириб ташқарига чиқара бошлайди.
Одиссей билан унинг шериклари молларнинг қорнига ёпишиб чиқиб кетадилар. Бундан ташқари Одиссейнинг нариги дунёга саёхати, аждахо ҳавфидан қутилмаганлиги ва яна кўп воқеалар тасвирланади. Одиссей кемага тушиб келаётганида денгиз худоси Посейдон ўғли Пожипемни кўр қилиб қўйгани учун Одиссейга қарши бўрон юборади. Кемаси ҳалокатга учрайди, ўзини эса тўлқин бир қирғоққа чиқариб ташлайди. Бу қирғоқдаги бир мамалакат шохининг қизи ўртоқлари билан денгиз бўйига чиққан эди. Улар Одиссейни саройга олиб бориб, унинг шарафига катта зиёфат уюштирадилар. Бахшилар 10 йиллик Троя уруши ва унинг қаҳрамонлари ҳақида қўшиқ айтади. Бу қўшиқда Одиссейнинг номини ҳам тилга оладилар. Бу вақт Одиссей кўзидан ёш чиқади. Сўнг ундан сўраганларида, у Троя урушдиа қатнашган қаҳрамон Одиссей эканлигини айтди. Одиссейни катта дабдаба билан ўз ватанига жўнатадилар. Одиссей сарой воқеаларини эшитади ва ошиқлардан ўч олиш учун режа тузади. Одиссей ўз саройига гадой қиёфасида бориб яшай бошлайди.
Одиссейнинг хотини ошиқларига бир шарт қўйган эди: Мен Одиссей учун бир гилам тўқимоқдаман, шуни тўқиб бўлиб, кейин турмушга чиқаман, дейди, кундузи гилам тўқийди, кечалари эса, гиламни бузади, кўп вақт ўтказаверади.
Ниҳоят, Пенелопа, кимки Одиссей ўқидан нишонга урса, унга тегаман, дейди. Ошиқлар Одиссейнинг ўқ ёйини кўтара олмайдилар ҳам. Одиссей нишонга уради ва ўғли Телемах билан бирга ошиқларни  улоқтиради, ўз юртини яна қўлга олади.
Бу достон ҳам 24 қўшиқдан иборат бўлиб, «Илиада»дан сўнг ижод этилган. Асар қаҳрамони Одиссей донишманд ҳам ҳийлакор у азоб чекади охирида ғалаба қилди. Асарнинг қиймати ҳам шу ерда Бу икки асарда Гомер қабила аристократиясининг идеологи сифатида майдонга чиқади.

Манба : Adabiyot.uz