Kategorier
Крилл алифбосида Тадқиқотлар

Пўлкан шоир адабий мероси

Ушбу библиография Фольклоршунос олима Зубайда Ҳусайинова томонларидан тузилган бўлиб, у ўзбек халқ бахшиси Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан шоир ижоди (собиқ совет даврида) қай даражада ўрганилганлигидан далолат беради. Ўйлаймизки бу, Пўлкан шоир адабий меросига қизиққан ва ўрганмоқчи бўлган тадқиқодчилар учун манба сифатида хизмат қилиши мумкин.

Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан

(Библиография)

Атоқли шоирлар Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош ўғли билан  бир даврда яшаб, қатор достон куйлаган ва ижод этган шоирлардан бири Муҳамммадқул Жонмурод ўғли Пўлканнинг репертуари ва ижоди доимо ўзбек фольклоршунослиги диққатида бўлган. У етмишдан ортиқ достон билган ва халқ ўртасида куйлаб юрган. Шундан ўттизга яқин достон, ўнлаб шеър ва термалар ёзиб олинган. Пўлкан шоирдан достон ёзиб олиш 1926 йилдан бошланади. Унинг айтган достонлари ҳажм жиҳатидан катта. Ҳаммасини ҳисобга олганда тахминан икки юз автор листдан ортиқ. Ундан ёзиб олинган бир қатор асарлар нашр этилиб ва ўрганилиб келинмоқда. Ушбу библиографияда мавжуд матералларга маълум бир тартиб берилган бўлиб, келажакда янада тўлдирилиши ва мукаммаллаштирилиши лозим.
Библиография уч қисмдан иборат : Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкандан ёзиб олинган асарлар, ундан нашр қилинганлари ва шоир ҳаёти ва ижоди ҳақидаги асарлар. Библиографияга ўрта мактаблар учун чиқарилган дарслик ва хрестоматиялар, ўқув қўлланмалари киритилмади.

Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкандан ёзиб олинган асарлар

1 . ”Авазнинг уйланиши достони” ёзиб олувчи Муқим Ҳамзабеков. 1927 йил Самарқанд.
2. ”Авазхон” достони ёзиб олувчи Фотима. 1927 йил.
3. ”Активлар” терма ёзиб олувчи фольклоршунос олим Ҳоди Зариф. 1931 йил.
4. ”Алпомиш” достони ёзиб олучи Исо Эрназар ўғли. 1926 йил.
5. ”Бердиёр оталиқ” достони ёзиб олувчи фольклоршунос олим Мансур Афзалов. 1937йил.
6. ”Бўтакўз” 1 бўлак., достони ёзиб олувчи Фотима. 1927 йил Самарқанд.
7. ”Бўтакўз” 2 бўлак, достони ёзиб олувчи Маҳмуд Зарифий. 1927 йил Самарқанд.
8. ”Гулнор пари” достони. Самарқанд 1927. Фанлар Академияси.
9. ”Гўрўғли (туғилиши ва болалиги) достони, самарқанд 1926йил.
10. ”Гўрўғлининг Авазни излаб бориши” достони 1926 йил. Фанлар Академияси.
11. ”Гўрўғлининг Райҳон арабнинг қизини олиб қочиб келиши, достони ёзиб олувчи Исо Эрназар ўғли. 1926 йил.
12. ”Гўрўғлининг Райҳон араб устига ёвлаб бориши” достони 1926 йил.
13. ”Замонбек” достони ёзиб олувчи фольклоршунос олим Мансур Афзалов 1937 йил.
14. ”Йигит билан қиз қўшиғи” Фанлар Академияси .1926 йил Самарқанд.
15. ”Камбағал батрак ёки Ҳасан қайқи” достони ёзиб олувчи фольклоршунос олим Ҳоди Зариф. 1927 йил.
16. ”Кооператив ўғрилари” терма ёзиб олувчи фольклоршунос олим Ҳоди Зариф 1932 йил Тошкент.
17. ”Мардикор” достони,Самарқандда ёзиб олувчи Мустафоқул Товфиқов, 1926 йил ФА, инв №12, 101 бет.
18. Мардикор достони ёзиб олувчи М.И.Афзалов, 1936, ФА.инв,№124,16 бет.
19. Мардикор достон Самарқандда ёзиб олувчи Ҳоди Зариф, 1926, ФА. инв № 188, 98 бет.
20. Мисқол пари, достон. Самарқандда ёзиб олувчи Фотима, 1927 , ФА. инв №14, 126 бет.
21. Ошиқман, терма. Самарқандда ёзиб олувчи Ҳоди Зариф, 1927, ФА. инв № 89, 2 бет.
22. Паранжи, терма. Самарқандда ёзиб олувчи Ҳоди Зариф,1927, ФА.инв.№ 90, 1 бет.
23. Соз, терма. Самарқандда Ҳоди Зариф томонидан ёзилган, 1927, ФА инв № 88, 2 бет.
24-26. Темирхон подшо, достон. 1926 йилда ёзиб олинган, ФА инв 37, 150 бет.
27. Терма, Хатирчида ёзиб олинган, 1935 , ФА.инв № 537.
28. Хидирали Элбеги, достон. Ёзиб олувчи М.И.Афзалов, 1937, ФА. инв № 107, 103 бет.
29. Шайбонийхон, достон. Самарқандда Ҳоди Зариф томонидан ёзиб олинган, 1927, ФА. инв № 5, 153 бет.
30. Эрназар, достон. 1927 йилда ёзиб олинган, ФА. инв № 17, 330 бет.
31. Эшон, терма. Хатирчида Ҳоди Зариф томоиндан ёзиб олинган, 1927, ФА.инв № 422, 4 бет.
32. Юсуф ва Аҳмад, достон. Бу достоннинг биринчи қисми 723 бетини Муҳаммадқул Жомурод ўғли Пўлкандан, иккинчи қисми 283 бети Фозил Йўлдош ўғлидан Самарқандда ёзиб олинган, 1927, ФА. инв № 39, 1006 бет.
33. Юнус пари, достон. Самарқандда ёзиб олувчи Фотима, 1927, ФА. инв № 139, 196 бет.
34. Қиронхон Алихон ўғли, достон. Бу достон Пўлкан шоир ҳамда Жолғош бахши оғзидан ёзиб олинган, 1926, ФА. 35, 504 бет.
35. Ҳасан кўл, достон. Тошкентда ёзиб олувчи Мунисхон Тошпўлатова, 1939, ФА. инв № 364, 36 бет.
36. Ҳасанхон, достон. ФА. 1927, инв № 7, 213 бет.
37. Ҳиламан, достон.Тошкентда М.И.Афзалов ёзиб олган, 1937, инв № 114- 214 бет.

Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан шоирни нашр этилган асарлари 

38. ”Камбағал батрак” (”Ҳасан қайқи”) достони. Ёзиб олиб нашрга тайёрловчи Ҳоди Зариф, Самарқанд, 1927.
39. Шайбонихон, достон. Нашрга тайёрловчи Ҳоди Зариф, Ғози Олим Юнусов таҳрири остида, 1928, 168 бет.
40. Жизмон элидан арз, Қизил Ўзбетистон газетаси, 18 сентябрь, 1932 йил.
41. Активлар, терма Алманах, 1933.
42. Камбағал батрак, достон. Нашрга тайёрловчи Ҳоди Зариф, Ўзбек фольклоридан намуналар, Тузувчилар: Ҳ.Зариф,Ш.Ражабий.Тошкент, 1935, 38 -60 бетлар.
43. Камбағал батрак, достон, ”Совет адабиёти” журнали, 1935, № 7, 74-83 бетлар.
44. Кооператив ўғрилари, достон, Ёзиб олиб нашрга тайёрловчи Ҳоди Зариф. Ўзбек совет фольклоридан намуналар. ТузувчиларҲ.Зариф, Ш.Ражабий, Тошкент, 1935, 91-98 бетлар.
45. Мардикор, достон. Юқоридаги тўплам, 77-90 бетлар.
46.Тўйдик эшоннинг дастидан, терма. Юқоридаги тўплам, 106-107 ,бетлар.
47. Узоқ яшасин, Ленин тўғрисидаги терма, Машъала журнали, 1935, №1,2бет.
48. Ҳасан батрак, достон. (Ҳасан батракнинг Ойқизой билан айтишиши). Совет адабиёти журнали, 1935,№ 7-8, 74 бет.
49. Узоқ яшасин, терма. Ёзиб олиб нашрга тайёрловчи Ҳоди Зариф Маданий инқилоб газетаси,1937, № 7.
50. Хасан батрак, дастан Литература и искусство Узбекистана. 1938. V-VI, стр. 72.
51. Ҳасан батрак, достон. Тошкент, 1938, 35 бет.
52. Гўрўғлининг туғилиши, достон. Қисқартирилиб босилган. Нашрга тайёрловчи Буюк Каримий. Ўзбекистон адабиёт ва санъат журнали, 1939, №5, 89-105 бетлар.
53. Гўрўғлининг туғилиши, достон . Совет адабиёти журнали, 1939, №6, 85-105 бетлар.
54. Дўмбирам, терма. Ўзбек фольклори хрестоматия, 1 китоб, нашрга тайёрловчи Ҳоди Зариф, Тошкент, 1939, 50 бет.
55. Комсомолка Ойтўти, достон. Нашрга тайёрловчи Шокир Сулаймонов, 1939, 19 бет.
56. Ҳасан батрак, достон. Ўзбек фольклори, хрестоматия, 1 китоб, нашрга тайёрловчи Ҳоди Зариф, Тошкент, 325-342 бетлар.
57. Гўрўғли, достон. Нашрга тайёрловчи Б.Каримов. Тошкент, 1941.
58. Мардикор, достон, Ўзбек фольклори, хрестоматия 2 китоб, нашрга тайёрловчи Ҳоди Зариф, Тошкент, 1941, 45-47 бетлар.
59. Узоқ яшасин, терма.Юқоридаги китоб, 116 бет.
60. Узоқ яшасин. Ленин ҳақида шеър ва қўшиқлар, Тўпламни тузувчи Р.Мажидий, Ҳ.Т.Зарифов таҳрири остида, 1941, 7-8 бетлар.
61. Ҳасан батрак, достон. Ўзбек фольклори, хрестоматия, 2 китоб, 1941, 83 – 100 бетлар.
62. Ҳасанкўл, достон. Нашрга тайёрловчи Ҳасан Пўлат. Тошкент, 1941, 23 бетлар.
63. Чамбил қамали, достон. Нашрга тайёрловчи Ҳоди Зариф, Армуғон тўплами, Тошкент, 1944, 163-172 бетлар.
64. Ҳасан батрак, достон. Ўзбек поэзиясининг антологияси. Тузувчилар: М.Афзалов, М.Бобоев,С. Иброҳимов. Тошкент, 1948, 306-314 бетлар.
65. Бахт берган доҳий, шеър. Башар қуёши. тўплам. Тошкент 1949, 111-112 бетлар.
66. Хасан батрак, отрывок из дастана.Антология узбекиской поэзии. Ташкент, 1950, стр 441- 448.
67. Комсомолка Ойтўти, достон. Ўзбек фольклоридан ўқув материаллари. Тузувчи М.И.Афзалов. Тошкент, 1950, 140- 154 бетлар.
68 69. Узоқ яшасин, терма. Юқоридаги китоб. 139- 140 бетлар.
70. Осада Чамбиля, дастан. Перевод Татьяны Стрешневой, Народная поэзия Узбекистана, Ташкент, 1951, стр. 337 356.
71. Хасан батрак, дастан. Указ. Об , 133 -138.
72. Комсомолка Ойтўти, достон . Ўзбек совет фольклоридан намуналар. Тузувчилар : М, Афзалов, Ҳ. Зарифов, М.Алавия. Тошкент, 1954, 172 -182 бетлар.
73. Узоқ яшасин, терма. Юқоридаги китоб, 171 бет.
74. Комсомолка Ойтўти, достон . Ўзбек халқ шоирларининг совет давридаги ижоди. Тошкент, 1958, 103 – 114 бетлар.
75. Мардикор, достон. Юқоридаги тўплам, 180-182 бетлар.
76. Тўйдик эшоннинг дастидан, терма. Юқоридаги тўплам. 214 – 215 бетлар.
77. Узоқ яшасин, терма. Юқоридаги тўплам, 215- 216 бетлар.
78. Ҳасан батрак, достон. Юқоридаги тўплам. 182- 202 бетлар.
79. Ҳасан батрак, достон . Ўзбек шеърияти антолияси, 1т . Нашрга тайёрловчилар: Ҳ.Т. Зарифов, М.А.Алавия, С. Муталибов. Тошкент. 1961, 285 -304 бетлар,
80. Узоқ яшасин, терма. Сўнмас қуёш. Тузувчи О. Собиров, Тошкент, 1962, 13-14 бетлар,
81. Гулнор пари, достон. Нашрга тайёрловчилар: М. Саидов, З Ҳусаинова, Тошкент, 1965, 309 бет.
82. Комсомолка Ойтўти, достон. Нашрга тайёрловчи Шокир Сулаймон, М. Афзалов, Дастагул, Ўзбек халқ ижоди, кўп томлик, Тошкент, 1965, 247- 269 бетлар.
83. Хуршидой, достон. Нашрга тайёрловчи Ҳоди Зариф, Тошкент, 1965, 58. бет .
84. Ҳасан батрак, достон. Нашрга тайёрловчи Ҳоди Зариф. Дастагул, ўзбек халқ ижоди, кўп томлик, Тошкент, 1965. 221-244 бетлар.
85. Авазхон, достон. Нашрга тайёрловчилар: М. Саидов, З. Ҳусаинова, Гулнор пари, ўзбек халқ ижоди, кўп томлик, Тошкент, 1967, 301-391 бетлар.
86. Гулнор пари, достон.Нашрга тайёрловчилар: М. Саидов, З. Ҳусаинова, ўзбек халқ ижоди, кўп томлик, Тошкент, 1967, 69 – 375 бетлар.
87. Гўрўғлининг туғилиши, достон. Нашрга тайёрловчи Малик Муродов, ўзбек халқ ижоди, кўп томлик, Тошкент, 1967, 3 – 164 бетлар.
88. Мисқол пари, достон. Нашрга тайёрловчилар: М. Саидов, З. Ҳусаинова, Гунор пари, ўзбек халқ ижоди, кўп томлик , Тошкент, 1967, 7 – 66 бетлар.
89. Юнус пари, достон. Нашрга тайёрловчи Шаҳзода Хўжаева, Гўрўғлининг туғилиши, ўзбек халқ ижоди, кўп томлик, Тошкент, 1967, 165 -325 бетлар.
90. Вечно цвести, терма. Светоч. Сборник, составитель, М. Муродов, Ташкент, 1969, стр 28 -29.
91. Узоқ яшасиен, терма. Мадҳия, тузувчилар М.Муродов, Н. Собиров, Тошкент , 1969, 36 – 39 бетлар.
92. Ҳасан Чопсон, достон. Нашрга тайёрловчи О. Собиров. Тошкент, 1970, 104 бет.
93. Ҳиламан, достон. Нашрга тайёрловчи М. Муродов, Тошкент, 1970, 88 бет.

Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги асарлар

94. Ҳоди Зарифов. Халқ шоири Муҳамадқул Жонмурод ўғли Пўлкан. “Маориф ва ўқитувчи” журнали 1927 йил. 7 – 8, 63 – 65 бетлар.
95. Ш. Ражабий. “Мардикор” достонидан, ажратилган парчалар тўғрисида. Ўзбек совет фольклоридан намуналар, нашрга тайёрловчилар Ҳ. Зарифов, Ш. Ражабий, Тошкент, 1935, 72-73 бетлар.
96. Буюк Каримий. Гўрўғлининг туғилиши ҳақида. “Ўзбекистон адабиёти ва санъати “ журнали. Тошкент , 1939, 5- 86 -88 бетлар.
97. Ҳ, Зарифов, Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан. Ўзбек фольклори, хрестоматия, 1 китоб, Тошкент, 1939, 363-365 бетлар.
98. Юнус Латиф. Бахшининг янги асари (“Косомолка Ойтўти” достони ҳақида), “Қизил Ўзбекистон” газетаси, 1939 йил, 16 сентябрь.
99. Ҳ,Зарифов, Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан. Ўзбек фольклори хрестоматияси, 2 китоб , Тошкент, 1941, 150 -152 бетлар.
100. Б. Каримов. Гўрўғли (Пўлкан шоирнинг “Гўрўғли” достонига сўз боши) , Гўрўғли, Тошкент, 1941.
101. Х. Зарифов. Героизм и патриотизм в узбекиском фольклоре, альманах “Дар” Ташкент, 1944, стр 159-165.
102. Ҳ, Зарифов. “Чамбил қамали” достони ҳақида, “Армуғон” тўплами, 1944, 160 162 бетлар.
103. В.Жирмунский,Х. Зарифов. Узбекиский народный героический эпос, Москва, 1947. Пўлкан шоир ва унинг достонларига бағишланган қисмлари.
104. Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан ҳақида қисқача маълумот. Ўзбек поэзиясининг антолоигяси, тузувчилар: М. Афзалов, М. Бобоев, С. Иброҳимов, Тошкент, 1948, 305-306 бетлар.
105. Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан ( ҳаёти ва ижоди ҳақида қисқача маълумот). Ўзбек фольклоридан ўқув материаллари, Тошкент, 1950, 137 -138 бетлар.
106. Пулкан. Краткая справка, Антология узбекиской поэзии, Ташкент, 1950, стр. 439-440.
107. Пулккн. Краткая справка, Народная поэзия Узбекистана, Ташкент, 1951, стр 478-479.
108. М. Афзалов, Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан. Ўзбек совет фольклоридан намуналар. Тошкент, 1954, 161-170 бетлар.
109. М. Афзалов, Пўлкан шоир, Тошкент, 1955, 26 бет.
110. Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан ҳақида қисқача маълумот. Ўзбек халқ шоирларининг совет давридаги ижоди, Тошкент, 1958, 178-179 бетлар.
111. Ж.Қобулниёзов. “Мардикор” достони ҳақида. Совет даври ўзбек халқ поэтик ижоди, 1 китоб, Тошкент , 1959, 50-62 бетлар.
112. Ж. Қобулниёзов. “Ҳасан батрак” достони ҳақида, Юқоридаги китоб, 136-156
бетлар.
113. Ё. Жўраев. Тошкент 1965, Ктиобнинг “Эшон” термаси ва “Хуршидой” достони ҳақидаги қисмлари.
114. М, Саидов. “Гулнор пари” достони ҳақида (достонга сўз боши), Гулнор пари, Тошкент, 1965, 3 -18 бетлар.
115. М. Саидов, М. Муродов, Ш. Хўжаева. Қимматбаҳо достонлар (сўнг сўз) , Гўрўғлининг туғилиши, ўзбек халқ ижоди, кўп томлик, Тошкент, 1967, 319-325 бетлар.
116. Т. Мирзаев. Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан ва Эргаш Жуманбулбул ўғли варианти. Алпомиш достонининг ўзбек вариантлари, Тошкент, 1968, 33-35 бетлар.
117. Т. Мирзаев, Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан ҳақида қисқача маълумот. Алпомиш достонининг ўзбек вариантлари, Тошкент, 1968, 163 бет.
118. Ж. Қобулниёзов. Ўзбек фольклорининг риовжланиш йўллари, Тошкент, 1969, Пўлкан шоир асарлари ҳақида: 64-135,155-156,186-191, 338 – 350 бетлар.
119. О. Собиров. “Ҳасан чопсон” достони ҳақида (сўз боши) Ҳасан чопсон. Тошкент, 1970, 3 – 16 бетлар.
120. С. Умаров, Пўлкан шоир. “Саодат” журнали 1973 № 5.
121. С. Умаров. Дўмбирада замон садоси (Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан шоир туғилганига 100 йил), “Шарқ юлдузи” , 1974, № 9, 229- 230 бетлар.
122. С. Умаров. Трактовка главного героя в узбекиских народных дастанах (на примере дастанов народного поэта Мухаммедкула Джанмурод огли Пулкана) , автореферат кандидатской диссертации, Ташкент, 1974, 20 стр.

Тузувчи: Зубайда Ҳусаинова.
Манба : Пўлкан шоир ҳақидаги тўплам
Тошкент – 1976 йил.