Kategorier
Амирқул Пўлкан

Дўст учун жонингни берсанг арзийди

Амирқул Пўлкан

Рўбоийлар

Суянган давлатим – арконим Ватан,
Дунёда бору йўқ имконим Ватан.
Юртимдан ўзга ҳеч қўналғам йўқдир,
Орзуйим,армоним, имоним Ватан.

* * *
Дўстларинг гоҳида гараг қилади,
Душманинг баъзида карам қилади.
Тилло, деб тутганинг мис бўлиб чиқса,
Негадир одамга алам қилади.

Kategorier
Амирқул Пўлкан

Эй, бу ўзи қандай замон, билмадим

Амирқул Пўлкан

Муқаннанинг ўлим олдидан
Айтган сўзи

Душман қўли баланд келди,
Қўлга тушдим… не ҳам дердим.
Бўлди! Бари тамом бўлди,
Қўлдан кетди она ерим.

Мағлуб бўлмоқ хўрлик менга,
Уят менга, ахир, ишон,
Юртим, энди оёғингга
Душманларинг солгай кишан.

Тириклайин кирдим гўрга,
Қонлар ютдим… ўтда куйдим…
Эвоҳ, сени манфур ёвга
Тирик туриб бериб қўйдим!

Kategorier
Амирқул Пўлкан

Эзгуликни куйлайман ёниб

Амирқул Пўлкан

Қизим Саодатга

Қизим, сен гоҳида сўраб қўймайсан,
Айтмасам кўзингда пайдо бўлур ёш.
Юлдузлар тўкилиб кетмасми дейсан,
Узилиб тушмасми, дейсан шу қуёш.
Мен жавоб излайман саволларингга,
Ҳам ҳайрон қоламан ёқамни ушлаб.
Ошкора бирор гап айтмайман сенга,
Хаёлга ботаман лабимни тишлаб.

Kategorier
Амирқул Пўлкан Крилл алифбосида

Амирқул Пўлкан – 60 ёшда!

Атоқли халқ бахшиси Муҳаммадқул Жомурод ўғли Пўлкан шоирнинг набираси, ҳассос шоир Амирқул Пўлкан ҳаёт бўлганида 60 ёшга тўлган бўларди. Амирқул Пўлкан 1948 йилнинг 15 июлида ҳозирги Навоий вилоятининг Хатирчи тумани, Аҳмад Ёрлақабов жамоа ҳўжалиги, “Чиғатой” қишлоғида тавваллуд топган.
Бўлғуси шоир 1966 йилда Хатирчи туманидаги Қори -Ниёзий номли 16 -ўрта мактабни муваффақиятли тамомлаб, Тошкент Давлат дорилфунунининг ўзбек тили ва адабиёти куллиётига ўқишга қабул қилинади. Шоирнинг талабалик йиллари унинг ижодий фаолиятига катта туртки бўлган эди. Талабалик давридаёқ унинг туркум шеърлари республикадаги марказий нашрларда, жумладан “Тошкент оқшоми”, ” Гулистон”, “Қишлоқ ҳақиқати” , “Шарқ юлдузи”, “Муштум” каби қатор газета ва журналларда мунтазам чоп этилган.

Kategorier
Амирқул Пўлкан Крилл алифбосида

Амирқул Пўлкан: ”Оҳанг” тўплами

Амирқул Пўлканинг тўртинчи китоби “Оҳанг” деб номланади. Унга шоирнинг умрининг сўнгги йилларида ёзган шеърлари киритилган. Элнинг атоқли шиори Ўзбекистон халқ қарамони Абдулла Орипов ушбу китобга сўз боши ёзганлар. Шоирнинг ижоди ҳақида жумладан шундай сўзларни ёзади у. “Афсуски, адабиёт тарихида умри баҳор гулларидек қисқа адиблар баъзан учраб туради. Лекин бу табиат қонунини четлаб ўтадиган биргина юпанч бор. У ҳам бўлса ҳар бир истеъдод эгасидан қоладиган ижодий меросдир.

Kategorier
Амирқул Пўлкан Крилл алифбосида

Амирқул Пўлкан:”Изҳор” тўплами

Амирқул Пўлканнинг учинчи китоби “Изҳор” тўплами Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти томонидан 1981 йилда нашр этилган. Ушбу китобдан шоирнинг шеърлари билан бир қаторда “Шайтоннинг ўлими” шеърий дарамаси ва “Мангуликка суиқасд” достони ўрин олган.

Отам насиҳати

Ўғлим, руҳинг бўлмасин эзгин,
Сўнг адашиб юрма, мабодо –
Шоир бўлсанг тузуклаб ёзгин,
Мерган бўлсанг – ургин бехато!

Kategorier
Амирқул Пўлкан Крилл алифбосида

Амирқул Пўлкан:”Пойга” тўплами

Шоирнинг илк китоби “Пойга” 1978 йилда Ғофур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти томонидан чоп этилган. Ушбу тўпламдан шоирнинг ватан, ҳаёт, муҳаббат ва эзгуликни тараннум этгувчи ашъорлари ўрин олган.

* * *

Хаёл каби чексиз у,
Қийғири бор қиёда.
Бахт ўлкаси асли шу,
Мангу яшар дунёда,
У менинг муҳаббатим!
У сенинг муҳаббатинг!

Кўкламда – гул, қишда – қор,
Кузда ерга берар жон.
Дунёда бир Ватан бор,
Онамиз – Ўзбекистон.
У менинг муҳаббатим!
У сенинг муҳаббатинг!

Kategorier
Амирқул Пўлкан Крилл алифбосида

Амирқул Пўлкан: ”Булоқ” тўплами

Амирқул Пўлканнинг иккинчи китоби 1979 йилда нашр юзини кўрган. Ушбу китоб “Булоқ” деб номланади. Унга шоирнинг ёшлик чоғларида битган сара шеърлари киритилган. Шоирнинг ижоди хақида унинг устози, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мирмуҳсин домла шундай сўз боши ёзиб қолдиргандилар.
”Амирқул Пўлканов адабиётга дадил кириб келаётган истеъдодли ёшлардан бири. Унинг шеърлари халқ оғзаки ижодига хос рангин оҳангларга бойлиги, самимийлиги ва ўзига хослиги билан ажралиб туради. У лирик шеърларида ҳам, ижтимоий мавзуларда ёзилган руҳидаги шеърларида ҳам ҳаётни бутун зиддиятлари билан тасвирлашга инсон руҳий кечинмаларини ёрқин бўёқларда акс эттиришга интилади.

Kategorier
Амирқул Пўлкан Крилл алифбосида

Амирқул Пўлкан

Сулоланинг учинчи вакили, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, шоир Амирқул Пўлкан қисқа умр кўрди.

1948 йил 15 июлда машҳур бахши шоир хонадонида туғилган Амирқул Пўлкан Тошкент Давлат Университетининг ўзбек филологияси факультетини муваффақиятли тамомлагач, ўзбекистондаги кўзга кўринган “Гулистон” ва “Шарқ юлдузи” журналларида шунингдек Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасида маъсул вазифларда ишлаган.
Ўтюрак шоир совет замони мафкураси ғояларини қабул қила олмаганлиги,хорижий ахборот воситаларида ўз шеърлари билан мавжуд тузум моҳиятини мунтазам танқид қилиб келганлиги ҳақида маълумотлар бор.