Аннақули Нурмаммедов, туркман шоири.
Шеърларни туркман тилидан Саодат Пўлканова таржима қилган.
(Шеърлар оригиналда ҳам илова этилмоқда)
Юрак
Кириб кўрганмидинг севги жойина,
Мен сендан сўрайман гулюзли дилдор.
Бахтингни кўрсатган бир ёқут ойна,
Унда сенга бир-бир эртасин айтар.
У-да, бир афсингар, кўзингни боғлар,
Қўрқмагин у малак, бермас қўлини.
Бу ер инсонларни бахт томон чоғлар,
Кўрсатар у, адашганлар йўлини.