”Амирқул Пўлкан камтар, камсўз, лекин ишончли дўстлари даврасида дилкаш, тафаккури теран шоир эди. У билан дўстона муносабатларимиз бор эди. У „Шарқ Юлдузи“ининг шеърият бўлимида, мен эса ёзувчилар уюшмасида шеърият бўйича адабий маслаҳатчи бўлиб ишлардим. Эрталаб ишга келибоқ, менинг ёнимга кирар, ё ўзи ёзган янги шеърини ўқиб берар, ёки мендан бирор нарса эшитгиси келганини айтиб, ўқишга мажбур қиларди. Унинг шеърлари қуйма шаклда, мисралари меъёрига етказилган бўлар, қуруқ мақтовни ёқтирмас, тез қизариб кетгувчи эди”.
Шоир Ёдгор Обид хотираларидан.