Qalblarni larzaga solgan hirgoyi

Dilmurod Quronov

Tog‘ay Murodni shaxsan tanish, hamsuhbat bo‘lish nasib etmagan, lekin uni yozuvchi sifatida taniganimga hiyla bo‘ldi. Yozuvchining «Oydinda yurgan odamlar» qissasini o‘qiganimda ismsiz bir taassurot ichida qolganimni eslayman: mazza qilib o‘qiganim rost-u, birovga aytib bergudek voqeasi yo‘qdek edi-da!.. Qahramonlari ham binoyidek-u, insho yozganingda «falonchiga o‘xshagim keladi» deydigan emas-da!..

Bu yanglig‘ taassurotning sababini keyinroq angladim: adabiyotimiz yangilanayotgan payt ekan, Tog‘ay Murod shu yangilanishni boshlaganlardan birisi — bizning adabiyot haqidagi tasavvurlarimizni yangilagan avlodning ilg‘orida borgan vakillaridan ekan… Continue reading

Posted in Лотин алифбосида, Мақолалар | Kommentarer inaktiverade för Qalblarni larzaga solgan hirgoyi

Афсунгар дунё…

Шаҳодат Улуғ

Қушлар чарх уриб лаби дарёга қўнса,
Бузрук қуёш нурлари саҳрога инса,
Агар сувдан нигоҳлар терса нилуфар,
Лаблар магар тусини йўқотиб рангпар,

Дунё, бизни мафтун қилган сенсан-афсунгар!
Жунун асосига таяниб мубтало,
Капалак қанотига ўраниб зебо,
Ўтмишини унутиб Мажнун дарбадар,
Лайлининг қўлидан тутиб қаён кетар?
Дунё, сен уларни ҳам мафтун қилдинг, сеҳргар! Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Шеърлар | Kommentarer inaktiverade för Афсунгар дунё…

Эртаклар

Bildresultat för ўзбек халқ эртаклари

Севара Мусаева

УзДЖТУ талабаси

Бола умримиз кўрки, ҳаётимиз мазмуни…

Хар бир инсон болалик чоғида эртаклар, афсоналар эшитиб катта бўлган. Маьлумки, болалар учун яратилган ҳар қандай асар, ўзининг мазмуни, тушунарлилиги, қизиқарлилиги, бола ёшига мослиги билан жуда аҳамиятлидир. Болалар адабиёти жанр жиҳатидан ҳилма – ҳил бўлиб, боланинг дунёқараши, тасаввурини кенгаётиришда, ижобий ва салбий жихатларни ажрата билишда эртак жанри алоҳида ўрин тутади. Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Мақолалар | Kommentarer inaktiverade för Эртаклар

Шоир мусаввир бўлганда…

Речной пейзаж

Саъдулло Қуронов

Инсоннинг борлиқни англашида, у ҳақда тасаввур ва билимларнинг пайдо бўлишида кўриш (кўз) марказий ўринни эгаллайди. Зеро, дунё ҳақидаги тасаввурларимизнинг асосини кўриш орқали олинган информациялар ташкил этади. Бошқа сезгилар асосида олинганлари уни тўлдиради, сайқаллайди. Шу сабабдан ҳам маҳорат билан чизилган рангтасвир асари қаршисида нафақат уни кўриш, балки “ҳид билиш”, “эшитиш” мумкин.

Биз борлиқни кўрамиз, санъаткор эса кўрганини кўрсатади. Санъат бадиий акс эттириш экан, акс эттириш (ижод) жараёнида “кўриш”нинг ўрни беқиёс. Инсоният тарихида рангтасвирнинг вужудга келиши ва ривожланиши одамларнинг кўриш асосида оладиган ҳис-туйғулари ва маънавий озуқаси салмоғини оширади. Ифоданинг кўриш асосидаги салмоғи кучайган экан, бу ўз-ўзидан бошқа санъат турларига таъсир этмай қўймайди. Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Мақолалар | Kommentarer inaktiverade för Шоир мусаввир бўлганда…

”Айтайинма, Гўрўғлидан бир достон”

Bildresultat för ўзбек халқ достонлари

Сарвиноз Умурова

Самарқанд бахшичилик мактабининг тарихи ва бугуни хусусида мулоҳазалар

Бахшининг дўмбирасидан таралаётган куй, унинг ўзига хос оҳанги киши қалбини тўлқинлантиради. Қалб нолаларидан яралган достонлар асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб, миллий маданий меросимизни бойитиб келмоқда. Негаки, достонларимизда халқимиз бадиий тафаккурининг жуда бой ва қадимий анъаналари мужассам. Бу санъатнинг бадиий анъаналари халқ бахшиларининг бетакрор ижоди ва тинимсиз меҳнати билан бизгача етиб келган. Шу тариқа бир-биридан гўзал, бир-биридан сара термалар ва достонлар бутун салобати билан ҳали-ҳануз тингловчиларни баҳраманд этиб, ўзига тортмоқда.

Бахши — қўшиқ ва достонларни ёддан куйловчи, айтувчи, авлоддан-авлодга етказувчи санъаткор, халқ достончиси. Улар ижрочи ва ижодкор бахшиларга бўлинади. Ижрочи бахшилар, асосан, устозидан ўрганган достонларни жузъий ўзгаришлар билан куйлайдилар. Ижодкор бахшилар эса оғзаки эпик анъана асосида достоннинг ўз вариантларини ижро қиладилар, ҳатто улар асосида янги достонлар ҳам яратадилар. Рус академиги Е.Поливановнинг ёзишича, ”бахши” сўзи асли хитойча бўлиб, ”устоз”, ”ёзувчи”, ”котиб” маъноларини англатади. У асосан шомон эътиқодли туркий халқлар тилида ”тўй-тантаналарни бошқарувчи киши” маъносида ишлатилган. Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Мақолалар | Kommentarer inaktiverade för ”Айтайинма, Гўрўғлидан бир достон”

Mening ko‘zlarimdan oqayotgan yosh

Bildresultat för xosiyat rustamova

Xosiyat Rustamova

Tug’ilgan kunimda

Eshitilar yurak urishim,
Demak, hali aylanmoqda qon.
Do‘stlar, mening tirik turishim –
Qancha gulga keltirar ziyon.
O, bu ne hol?
Bu qanday jazo?
Nega gullar ko‘tarmas suron?
Mening jonsiz vujudim, hatto
Ko‘p gullarga keltirar qiron. Continue reading

Posted in Лотин алифбосида, Шеърлар | Kommentarer inaktiverade för Mening ko‘zlarimdan oqayotgan yosh

Қиш фасли хақида шеърлар

Relaterad bild

Амирқул Пўлкан

Қор ёғмоқда

Қор ёғмоқда.Оппоқ қор ёғар.
Бу шундай бир ғаройиб қишки…
Юрагида – ёзнинг ўти бор,
Кўзларида – кўкламнинг ишқи.

Хаёлларим, ўйларим кулар,
Боғлар аро кезинар наво.
Димоғимга келиб урилар,
Қордан ранги оқарган ҳаво. Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Шеърлар | Kommentarer inaktiverade för Қиш фасли хақида шеърлар

Шомирза Турдимов ижодидан

Relaterad bild

Шомирза Турдимов 1957 йил 13 декабрда Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги Қўштамғали қишлоғида туғилган.
1979 йили Тошкент давлат университетининг филология факултетини тамомлаган.
Ҳозирда Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтининг фолклор бўлимида ишлайди.
Филология фанлари доктори.
2007 йили “Йўл бўлсин” филми сценарийси учун Ўзбекистон Давлат мукофотини олган.
”Гўрўғли достони генезиси ва тадрижий босқичлари” (2011) китоби нашр этилган. ”Этнос ва этос” китоби чиқиш арафасида.
Фольклорга оид 200 яқин илмий мақолалари Ўзбекистон ва чет-эл илмий нашрларида чоп этилган. Continue reading

Posted in Асарлар, Крилл алифбосида | Kommentarer inaktiverade för Шомирза Турдимов ижодидан

Iblisning xandasi senmisan,G’iybat?!

Halima Ahmedova

O’glimga darsliklar

1. Tabiat darsi

Har bitta daraxtda bir dil yashaydi,
Tiqilgani sari o‘sadi ko‘nglim.
Ularga quloq sol, ularni tushun,
Daraxtlar aldashni bilmaydi, o‘g‘lim.

Jajji yuragingda kimning sog‘inchi,
Sezaman, ne qilay, boshqadir yo‘lim.
Senga dadangdan ham mehribon, yaqin,
Daraxtlar nomardlik qilmaydi, o‘g‘lim. Continue reading

Posted in Uncategorized, Лотин алифбосида, Шеърлар | Kommentarer inaktiverade för Iblisning xandasi senmisan,G’iybat?!

«Oydinda yurgan odamlar» qissasi xususida


Dilmurod Quronov

Tog‘ay Murodni shaxsan tanish, hamsuhbat bo‘lish nasib etmagan, lekin uni yozuvchi sifatida taniganimga hiyla bo‘ldi. Yozuvchining «Oydinda yurgan odamlar» qissasini o‘qiganimda ismsiz bir taassurot ichida qolganimni eslayman: mazza qilib o‘qiganim rost-u, birovga aytib bergudek voqeasi yo‘qdek edi-da!.. Qahramonlari ham binoyidek-u, insho yozganingda «falonchiga o‘xshagim keladi» deydigan emas-da!..

Bu yanglig‘ taassurotning sababini keyinroq angladim: adabiyotimiz yangilanayotgan payt ekan, Tog‘ay Murod shu yangilanishni boshlaganlardan birisi — bizning adabiyot haqidagi tasavvurlarimizni yangilagan avlodning ilg‘orida borgan vakillaridan ekan… Continue reading

Posted in Адабиётшунослик, Лотин алифбосида | Kommentarer inaktiverade för «Oydinda yurgan odamlar» qissasi xususida