Kategorier
Крилл алифбосида Умарқул Пўлкан

”Ёмонларга шеъримни,мен найза – яроқ қилдим”

Умарқул Пўлкан

Яроқ қилдим

(Терма)

Донолар сўзин тинглаб,
Сўзлардан сабоқ қилдим.
Ишонмадим ёлғонга,
Доим иштибоҳ қилдим.
Чақиб мағзини олиб,
Фикрим тах – батаҳ қилдим.
Билмаганим ўрганиб,
Ақлимдан сўроқ қилдим.

Kategorier
Крилл алифбосида Умарқул Пўлкан

Oтам берган созим янграр қўлимда

Умарқул Пўлкан

Сенингдек гулбаҳор йўқ жаҳонда

Ватан, бахт гул очар гулбоғларингда,
Уфқлар нур ичар чироқларингдан,
Кўкламлар жой олмиш қучоқларингдан,
Сенингдек гулбаҳор йўқдир жаҳонда,
Сенингдек ҳур диёр йўқдир жаҳонда.

Қиёсинг ой, қуёш бўлмиш азалдан,
Боболар куйлаган дилбар ғазалсан,
Жаннатсан,ризвонсан,юртим гўзалсан,
Сенингдек гулбаҳор йўқдир жаҳонда,
Сенингдек ҳур диёр йўқдир жаҳонда.

Kategorier
Крилл алифбосида Умарқул Пўлкан

Қалам соҳиблари доим соғ бўлинг


Умарқул Пўлкан

Самарқандни севмай бўлмас

Қалдирғочни қанотидай қайрилди кўп замонлар,
Мард тарихнинг қўлларида синиб кетди камонлар,
Самарқандни асраб қолди, бироқ ишқу-имонлар,
Бу дунёда Самарқандни севмай бўлмас, дўстларим.

Самарқанд бу тўзим билмас мангуликка ҳайкалдир,
Кўп савдодан сочи оппоқ она-ерга сайқалдир,
Бу кун менинг манглайимга битилган бир зарҳалдир,
Бу дунёда Самарқандни севмай бўлмас, дўстларим.

Хатирчида,Нуротада,Иштихонда кезганман,
Зарафшоннинг зилолидан ажиб бир завқ сезганман,
Шоир бўлиб Самарқандда илк шеъримни ёзганман,
Бу дунёда Самарқандни севмай бўлмас, дўстларим.

Kategorier
Крилл алифбосида Умарқул Пўлкан

Қирқ кокилли ёр келади


Умарқул Пўлкан

Бахшиман

Ўз элимда ўзим бекман, тўраман,
Яхшиларни суйиб жондай кўраман.
Довруғли халқ даврасида юраман,
Халқ мадҳини куйлаб келган бахшиман.

Юртим беҳишт, кўп миллатли, пояли
Ҳар бири ҳам ободликда ҳаёли,
Ҳур инсонлар бунда аҳил, зиёли
Бахт иқболдан сўйлаб келган бахшиман.

Kategorier
Крилл алифбосида Умарқул Пўлкан

Умарқул Пўлкан

Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг аъзоси, бахши шоир Умарқул Пўлкан сулоланинг асосий бўғинидир.1927 йилда таваллуд топган шоир кўз кўриб қулоқ эшитмаган азобу изтиробларни бошдан кечирган. У бир ҳафталик чақолоқлик чоғида онадан етим қолиб, отаси Пўлкан бахши қўлида улғаяди.1942 йилда машҳур бахши Сталин қатоғонига учраб вафот этганидан сўнг, 14 ёшга тўлиб тўлмаган ёш Умарқул ўзини 16 ёшдаман дея расмийлаштириб урушга жўнаб кетади.

Kategorier
Крилл алифбосида Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан шоир

”Хуршидой” достони

Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан шоир

(Достон)

Шайбонийхон Самарқанднинг Кўктошига миниб ҳаммасини олди. Бобур хондан тушган ўлжани Ўзбекистон, Қозоғистонга тақсим қилиб бўлиб берди. Ҳар уруғнинг ўзидан катта қилиб, бир хилини бек, бир хилини терговчи, бир хилини раис, ўз қўлидан ҳоким қилиб жўнатиб юборди. “Замон-замон Шайбонийхонники” деб жарчи қичқиртиб, подшолик қилиб ёта берсин…
Шайбони одамларга қараб бир сўз айтаяпти:

Худоё кетгай-да юракнинг ғами,
Бу ишлар, ёронлар, хақнинг фармони;
Ипакнинг қадри бежойин ўтди,
Йиғилишинг Самарқанднинг одами.

Ёвга от қўяр Ўзбекистон ботири,
Подшонинг олдига бордир шотири;
Йиғлишинг Самарқанднинг одами,
Менга ўтди шу ипакнинг қадири…

Kategorier
Крилл алифбосида Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан шоир

“Хиламан” достони

Пўлкан шоир

( Достондан парча)

Замон замонда, бурунги замонда, туркман элинда, Чамбил белинда, Гўрўғли беклик давринда, Гўрўғлининг зўр деб таърифи кетди, зарбаси тошдан ўтди. Қараганни қўрқитди, ушлаганни беркитди. Душманга ҳайбат-сиёсати билан баланд бўп кетди. Ҳар мамлакатни Гўрўғлининг овозаси тутди. Бунда бекор аскар, лашкар йўқ. Қирқ йигит сақлаб, беклик қилиб ётди. Ҳар мамлакатдан йигитлар келиб, унинг хизматида бўлиб, туркман халқи унинг ихтиёрига кириб, шундай беклик даврини суриб ётди.

Kategorier
Крилл алифбосида Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан шоир

Пўлкан шоир куйлаган достонлар

1927 йилда Фольклоршунос Ҳоди Зарифов “Ҳалқ шоири Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан ” деган биринчи мақолаларида достончининг ҳаёт йўли устози ва айниқса бахши репертуари ҳақидаги қимматли маълумотларни билдиради.
Муҳаммадқул Жонмурод ўғли ижодини яқиндан ўрганган унинг набираси истеъдодли шоир Амирқул Пўлканов ундан ёзиб олинган “Эрназархон достони борасида қуйидагиларни қайд этган:

“Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан шоирдан ёзиб олинган “Эрназархон” достони романтик достонларнинг қаҳрамонлик турига мансуб бўлиб, унда Эрназархоннинг қаҳрамонлиги тараннум этилган.

Kategorier
Крилл алифбосида Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан шоир

Пўлкан шоир хақида сўз

Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан атоқли халқ бахшиси, ўзбек достончилик мактаби асосчиларидан биридир. У 1874 йилда хозирги Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманига қарашли Қатоғон қишлоғида Мулла Жомурод хонадонида таваллуд топган.Тўққиз ёшли Муҳаммадқул болалик пайтида Бўрибой деган бир бадавлат кишининг қўйларини боқиб юуриб,Хизр Пайғамбарга дуч келгани ва ундан қирқ кун муддатда халқ оғзаки ижодидан илм олгани хақида ривоятлар сақланиб қолган.