Пўлкан шоир куйлаган достонлар

1927 йилда Фольклоршунос Ҳоди Зарифов “Халқ шоири Муҳаммадқул Жомурод ўғли Пўлкан ” деган биринчи мақолаларида достончининг ҳаёт йўли устози ва айниқса бахши репертуари ҳақидаги қимматли маълумотларни билдиради.
Муҳаммадқул Жомурод ўғли ижодини яқиндан ўрганган унинг набираси истеъдодли шоир Амирқул Пўлканов ундан ёзиб олинган “Эрназархон достони борасида қуйидагиларни қайд этган:

“Муҳаммадқул Жомурод ўғли Пўлкан шоирдан ёзиб олинган “Эрназархон” достони романтик достонларнинг қаҳрамонлик турига мансуб бўлиб, унда Эрназархоннинг қаҳрамонлиги тараннум этилган.

“Дўрмон юртининг подшоси Санглиҳоннинг икки хотинидан қирқ ўғли, бир қизи бор эди. Қизнинг оти Қалдирғоч, кичик ўғлининг оти Эрназар эди. Иккови бир энадан эди. Катта ўғли Ҳайвот , ундан кичкинаси Боймат, ундан кичкинаси Шоймат. Ўртанчиси Тангриқул эди. Уларни отасини бой уришади, уғилларингни уйлантир дейди.

Санглихон уларни 40 қизи бор, Қаҳҳорбой, Боҳорбой, Заҳорбой, оға иниларнинг қизларига уйлантимоқчи бўлди. Совчи бўлиб бориб келади.
Кейин ўрнига ўғли Эрназархон подшо қилиб, келин олиб келишга кетишади. Эрназар Чибор кўлдан юрманглар деб тайинлаб қолади, Лекин тентак акалари Чибор кўлда қайта туриб чўмилишади ва аждаҳо домига тушишади. Аждаҳо қирқ келин ва бир кам қирқ Санглихоннинг ўғлини, агар Эрназарни келтирсанглар қўйиб юбораман дейди. Санглихон Эрназарни ўрнига шуларни ейқол дейди. Ўғиллари шовқин кўтаради, отасини урмоқчи бўлишади.

Аждаҳо Эрназархоннинг қайлиғи Чиннигулни гаровга олиб қолади,қирқ канизаги билан.
Эрназархон келиб уларни қутқаради, лекин кечаси ухлаб ётганида, уни қуролсизлантириб аждаҳо ғорга олиб кетади. Эрназар илон билан ота бола тутинади, кейин Чин юртига Оқилойни олиб келишга юборади, йўлда Қизил дев билан курашиб уни енгади, Чин юртида тутинган ота энасининг қизи “Ойқиз ёрдамида, Оқилойни олишга эришади.Достон Эрназархонни ғалабаси билан хотима топади.

 

 

This entry was posted in Uncategorized, Крилл алифбосида, Тадқиқотлар. Bookmark the permalink.

Comments are closed.