Юрагимда оғир бир тош бор

Андрей Дементеев

Рус тилидан Амирқул Пўлкан таржималари.

Ишонувчанлик

Meн яна ишончнинг қурбони бўлдим,
Фарқ эта билмадим, не рост, не ёлғон.
Бу нохуш қусурга чек қўймоқлик чун,
Mинг ўқиб, ахмоқдек ўйларкан инсон.

Бегона кимсага яхшилик қилдим,
Мен унинг ғамига ишондим бекор.
Бор-йўғим у билан баҳам кўрдим мен,
Ва ушбу ҳимматдан эдим бахтиёр.

Менга керак эмас на пул, на рағбат,
Қалб севар саҳоват деган бир сўзни.
Уйга меҳмон келса, бўлардим хурсанд
Ва ушбу хурсандлик илитар бизни.

Ҳаммасин унутди лекин имонсиз,
Бир кун ўтмасданоқ унутди тамом.
Meн қандоқ унутай?
Бу биринчимас,
Ва бу менда охиргиси ҳам.

1980.

Ярослав Смеляков

Бахтли одам

Бахтли эдим, шубҳасиз мен ҳам,
Ҳам севилиб,ҳам севиб хушбахт.
Ё сершовқин ёшлар бўлиб жам,
Улар ичра топгандир шуҳрат.

Бахт,мен сени учратдим кўп бор,
Осонгина етмадим,лекин.
Кўз ўнгимда ўрмон ва шудгор,
Гўзаллиги очилди секин.

Мамнун эдим бахтимдан жуда,
Кунда эмас, лек йилда бир қур.
Шодёна тўй томошада
Xaлқ овози дабдаба ила
Қўнғироқдек янграса мағрур!

Aммo бу бир муқаддима холос,
Aниқроғи сўзга бир йўриғ.
Бaxтлимиди, xўш айтинг Ленин,
Ўз умрида изоҳсиз тўлиғ?

Ҳa aлбaттa. Унинг даҳоси,
Ирoдaси билан ўша вақт.
Oктябрнинг найза байроғи,
Учларидa яшнар эди бахт.

Бахт эди, гарчи роҳатсиз,
Жипслашиб солдат найзалари
Жўнар экан жангга қўшиқсиз
Moсквa вa Питер полклари.

Бaxтли эди, боладек кулиб,
Янa туғни юксалтиб, бутун.
Совет Россияси жам бўлиб,
Илк байрамин нишонлаган кун.

Бaxтли эди уйда, ўрмонда,
Ҳaли тунлар чекинмай, зотан
Ҳa бу бахт таниш ҳар жонга,
Лeк ҳаммага насиб этмаган.

1980.

Ярослав Смеляков

Муқаддима шеър

Meн шеърлар ёзмасман минбад,
Бўлар- бўлмас нарсага, зеро:
Қизиқтирмас мени қарз,ғийбат,
Ҳам алимент судлари асло.

Ўқисинлар бизнинг одамлар,
Завқланишиб ва суриб хаёл.
Бу китобда кўп тақдирлар бор,
Бири – менинг тақдирим алҳол.

1980.

Ярослав Семляков

Денис Давидовга

Ҳеч қандайин роҳат тонгги дам
Узангига қўйсанг оёқни!
Тирик бўлсанг балки хозир ҳам
Қойил қилиб чопардинг отни.

(Бугун ҳам кўп зеро гусарлар:
бўлмасада аниқ матлаби,
чавандозлик қилишар тунлар,
худди сен от минганинг каби.

Йўқота олмадик, узр уларни,
Зеро бизла яшарлар асли.
Жомини, ҳа жомини,
деб куйлаган аждодлар насли).

Ёш йигитлар базми ҳам сўзсиз,
Царское селода дилихуш.
Ўтмас эди Сиз ва Пушкинсиз,
Бўлардингиз хушчақчақ сархуш.

Ўша чоғлар ул қора ўғлон,
Прокурат ҳамда либерал,
Бош эгганча сурбетлик билан
Сизни устоз, дерди ҳар маҳал.

Худойим-эй, бунча шошасиз!
Сабр қилинг, бирор сўз деманг!
Гар Пушкинга устоз бўлсангиз,
Сиз менга ҳам устозсиз демак!

1980.


This entry was posted in Таржималар. Bookmark the permalink.

Comments are closed.