Ишқи дила кор айлади

Саодат Пўлканова

Фидо ўлдум

Ҳажр даштида тийра дил,
Сани васлинг истар бўлди.
Жамолингга бўлиб маҳтал,
Сани ишқинг сўрар бўлди.

Ўртаниб ишқ талошинда,
Юрак қонлар ютар бўлди.
Нафс ичинда бу жонима,
Маломатлар келар бўлди.

Болиш қилиб кесак ётсам,
Кўксима оби – гил ортсам,
Жаҳолатдин ўзни тортсам,
Кимларгадир ўйин бўлди.

Кўк илкида нур сўрадим,
Кўксимни ғамга беладим,
Беҳиштдин бир жой тиладим,
Саботларим синар бўлди.

Мискин дилим ҳор айлади,
Кимлара зор, бор айлади,
Ишқи дила кор айлади,
Чин дунёға кетар бўлдим.

Видо

Наво дилкун,
Аё бир кун,
Ўтодурман, кетодурман.

Гоҳ дил ичра,
Гоҳ гил ичра,
Ёнодурман, қолодурман.

Бир гул каби,
Бир қул каби,
Сўлодурман, ўлодурман.

Аён эмди,
Руҳ суюнди,
Қайтодурман, шайдодурман.

Қолур бари,
Манзил сори,
Нетодурман, етодурман.

Назар этсун

Кўнглум маним адо бўлмиш,
Дарду дилим сиё бўлмиш,
Мусофирлиғ бошға келмиш,
Не иш этсам хато бўлмиш,
Назар қилсун фақат Тангри.

Бандасида вафо йўқтур,
Каломинда риё хўпдур,
Андин безиб юрак хундур,
Хаста дилда мадор йўқтур,
Назар этсун фақат Тангри.

Кутмам алардин рўшнолиғ,
Билгум чиқмас ошинолиғ,
Ситаминдин юрак доғлиғ,
Ҳар тарафда риёкорлиғ,
Нажот эрур фақат Тангри.

Билиб дилни бездирсалар,
Шайтон изминда юрсалар,
Ҳақдин юзин ўгирсалар,
Яро дилни чўктирсалар,
Малҳам бўлур фақат Тангри.

Сўрай, Ҳақдин келар олқиш,
Басирлардан келар ташвиш,
Рўзи маҳшар савол бўлмиш,
Ҳама унда жавоб қилмуш,
Хукмин ўқур фақат Тангри.

Бас, Мискина сабр айла,
Гумроҳлиқдин ўзни сақла,
Қалб сийратинг йўлға чоғла,
Ҳақ йўлина дилни боғла,
Йўл кўрсатур фақат Тангри.

Шеър сарлавҳаси муаллиф томонидан  ”Назар этсун” деб ўзгартирилди.

Ett svar på ”Ишқи дила кор айлади”

Саодат опа (расмингизга қараганда мендан катта кўринасиз) шеърларингиз менга ёқиб тушди. Швед тилидан таржималарингиз ҳам. Фақат ”Наззора” сўзини тушунмадим. Имкон топа олсангиз (почтамга) ёзиб юборинг. Ижодингизга барака!

Stängt för kommentering.