Афсона

Афсона — (форсча — хикоя) халқ оғзаки ижоди жанри. У хаёлот, уйдирма ва тўқимадан иборат бўлса хам, сўзловчи ва тингловчи томонидан хақиқатдек тасаввур этилади, хатто баъзи афсоналарда воқеалар бўлиб ўтган вақт ва макон хам кўрсатилади. Афсоналар элдан-элга, оғиздан-оғизга ўтиб юради, ифода усули баён тарзида бўлади. Ривоятлардан фарқли ўлароқ афсоналарда, албатта, мўъжиза, сехр-жоду билан боғлиқ ходисалар мавжуд бўлади.
Афсоналарни соф мифологик хамда тарихий воқеа-ходисалар хақидаги турларга ажратиш мумкин. Биринчи туркумга «Одами Од», «Анбар она», «Ҳазрати Ҳизр», иккинчи туркумга «Девқалъа», «Илон бузган», «Калта Минор», «Ширин қиз» сингари афсоналар киради.

Манба:adabiyot.uz

This entry was posted in Крилл алифбосида. Bookmark the permalink.

Comments are closed.