Эртаклар

Bildresultat för ўзбек халқ эртаклари

Севара Мусаева

УзДЖТУ талабаси

Бола умримиз кўрки, ҳаётимиз мазмуни…

Хар бир инсон болалик чоғида эртаклар, афсоналар эшитиб катта бўлган. Маьлумки, болалар учун яратилган ҳар қандай асар, ўзининг мазмуни, тушунарлилиги, қизиқарлилиги, бола ёшига мослиги билан жуда аҳамиятлидир. Болалар адабиёти жанр жиҳатидан ҳилма – ҳил бўлиб, боланинг дунёқараши, тасаввурини кенгаётиришда, ижобий ва салбий жихатларни ажрата билишда эртак жанри алоҳида ўрин тутади.

Халқ эртаклари болаларни қўрқмас, мард ва жасур, олийжаноб инсон, яхши дўст бўлишга, катталарга ҳурмат, кичикларга иззатда бўлишга ўргатади. Мактаб ёшидаги болалар учун айтиладиган эртаклар мазмуни содда, ҳажми кичик бўлади. Чунки бу ёшдаги болалар тасаввуридан ташқаридаги фикрларни идрок этишга қийналади. Улар ҳаёвонлар ўртасидаги аҳиллик, дўстлик каби ҳислатрларни билишни истайди. Шунинг учун уларга “Шолғом”, “”Тулки билан турна”, “Мақтанчоқ қуён” каби эртакларни ўқиб бериш керак.

Бошланғич синф ўқувчиларига тавсия этиладиган эртаклар, ўзига ҳос хусусиятларга эгадир. Бу ёшдаги болалар ўзлари мустақил эртак ўқиш имкониятига эга бўладилар. Шу сабабли уларга мустақил ўқиш учун эртаклар бериш ва уни синфда ўқитувчилар билан таҳлил қилиш лозим. Чунки эртакдаги воқеа – ҳодисалар, фикр ва мулоҳазалар орқали иложи борича боланинг дунёқараши, фикрларини билиш мумкин. Боланинг эртак ҳақидаги фикрини бахс – мунозара орқали билиб олиш мумкин. Бошланғич синф ўқувчиларига “бўри билан тулки”, “Олтин тарвуз”, “Зумрад ва Қиммат”, “Уч оға-ини ботирлар” каби эртакларни ўқиш тавсия этилади. Ўсмир ёшидаги болалар учун эса довюраклик, ватанпарварлик, бирор касб эгаси бўлиш, ватан, халққа муносиб фарзанд бўлиш каби ҳислатларни шакллантиришда эртакларнинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади.

Болаларга эртак айтиб бераётганда, тахлил қилинганда тимолларга, қаҳрамонларга, воқеаларга изоҳ бериш керак. Масалан: шеьрни кучллиги учун “Ўрмон подшоси” деб атаўади. Билимдонлик рамзи сифатида эса илонлар кўрсатилади. Шошма – шошарлик, қўрқоқлик хусусиятлари қуёнлар орқали, босиқлик филлар, айёрлик тулкилар тимсолида ифодаланишини ўқувчиларга тушунтириш мақсадга мувофиқдир.

Хар бир ота – она фарзандини хар тамонлама комил, баркамол бўлишини истайди. Фарзанди хаёти софлик, тўғрилик, ҳалоллик зийнати билан безалишини хоҳлайди. Фарзанди ватанга муносиб фарзанд бўлишини, ота – онасини беминнат хизматлари билан мамнун этишини орзу қилади. Бу эса бевосита болага айтилган эртакларда ўз ифодасини топади. Шу сабабли ҳам, болаларда халқ оғзаки ижодига меҳр уйғотиш, айниқса эртакларни кўпроқ ўқитиш ўзининг ижобий самарасини беради.

Манба:Uznet.biz

This entry was posted in Крилл алифбосида, Мақолалар. Bookmark the permalink.

Comments are closed.