“Алпомиш” достонида сюжет конфликтлари

Саъдулло Қуронов

“Алпомиш” достони қаҳрамонлик эпоси эканлиги барчамизга маълум. Халқ оғзаки ижоди намуналарида воқеликнинг жуда муболағали тасвири ва қаҳрамонларга муносабатда ҳаёт ҳақиқатига зидликни кузатиб келганмиз.“Алпомиш” достони ҳам муболағавийликда бошқа достонлардан қолишмайди. Аммо асардаги ижтимоий муносабатларни кузатадиган бўлсак, асар воқелигининг оддий хаётий турмушга нақадар яқинлигини англаймиз. Бу хусусиятни биз сюжетнинг динамик ривожини таминлаб турувчи конфликтларда яққол кузатамиз.Асарнинг илк конфликтини олайлик: Бойбўри ва Бойсари тўйга боради. Тўйда уларни иззат-икром билан меҳмон қилишмайди. Сабаби уларнинг фарзанди бўлмай, халқ уларнинг тўй-тамоша қилиб бу хурматни, нозу неъматларни қайтаришига ишонмайди. Бу асардаги биринчи конфликт бўлиб, сюжетдаги барча воқеликнинг бошланиш омили ҳисобланади. Тўйда Бойбўри ва Бойсарибийларга бўлган муносабат ҳечам суний эмас, аксинча кишиларнинг муносабатида тез-тез кўзга ташланувчи табиий ҳодисадир.

Достоннинг бутун сюжети учун тугун бўлувчи кейинги ҳодисага эътибор қилайлик. Закот сўраш воқеаси ва ундаги конфилкт ҳам жудаям табиий тарзда тасвирланади. Умуман Бойбўрининг закот олиш кераглиги ҳақида ўй суриши: “укам гунохкор бўлиб қолмасин” дея иш тутиши воқеаларини эсга олайлик. Бир қарашда, бу ўринда укасининг охиратидан қайғураётган акани кўрамиз. Учуқурроқ мулоҳаза юритилса, шакилланиб келаётган феодалистик ҳокимият бошлиғининг ўз ҳаққини қарздорларга эслатиб ўтишдаги илк қадамини ҳам сезишимиз мумкин бўлади. Бу эса давлатчилик қонуниятларини ёдга солишлик билан бир қаторда, ижтимоий муносабатлардаги асл зиддият (кучлининг кучсиз билан алоқаси)ни ҳам намоён қилади.

Суҳайл кампир ҳам юртдаги обрўйи, куч-қудратидан келиб чиқиб, бойларга дабдурусдан зўрлик қилиб, Барчинни тортиб олмоқчи бўлмади. Суҳайл бойникига совчи бўлиб боради. Уй олдида итларнинг талаганига қарамай келин орзусидаги кампирнинг жаҳли чиқмайди, мулозамат билан Бойбичадан “қизингнинг боши очиқми” дея сўрайди. Қарангки, достоннинг бу қисмида Суҳайл ва бойларнинг илк зиддиятли муносабатига асос солинади. Аҳамиятлиси шундаки, Бойбичадан ачиқ ҳақоратлар эшитганига қарамай, кампир меҳмонлигини унитмайди. Расм-русмини қилиб олдига тортилган ошдан “икки гуруч” бўлсада татиб қўяди. Яъни, Бойбича айни вақтда душманга айланган бўлсада, у мезбон, кампирни қува солмайди—МEҲМОНга ош тортди. Кампир эса меҳмон саналиб, душманини эмас, МEЗБОНни ҳурмат қилишга маҳкум. Биз бу билан Суҳайлни оқламоқчи эмасмиз. Асардаги табиий ижтимоий муносабатларнинг ҳаққоний тасвирига аҳамият берилишини ҳоҳлаймиз. Билсангиз эртакларда салбий қаҳрамон фақат салбий тасвирланиб, инсонга ҳос яхшилик ва ёмонликнинг бир вужудга жам бўлишлиги умуман эсдан чиқарилади. Биз назарда тутаётган қаҳрамонга ҳаққоний муносабат реалистик асарларга ҳосдир. Аммо қарангки, “Алпомиш” достонида қаҳрамонларга муносабат реалистик метод томойиллари остида кечади. (Бу хатто Бойбўри образига ҳам тегишли. Бойбўри Барчиндан келган хатни “ғирромлик” қилиб яшириб қўяди. Нима қилсин ҳарқанча мард бўлмасин ота-да. Мажбур бўлади.)

Кўкаманнинг Барчин билан илк муносабатида пайдо бўлган конфликтга нисбатан ҳам шундай муносабатда бўлиш мумкин: Кўкаман Барчинни кўриб қоларкан зўрлик қилиб олиб қочишни ўйламади(балки “бунга имконим бор” деб билсада). У “бориб қимиз сўрай— берса уни оламан, сув берса қуруқ қоламан” деган мақсадда бўлади. Барчинга “гап отар”кан унинг нутқида дағалликни кўрмайсиз.

Алпларнинг барчинга оғиз солиши ҳам табиийдир. Чунки, Барчиндай гўзал ва бойвачча қизга фақатгининг юртнинг энг олди алплари лойиқ эди. Алпларнинг талаби ўринли бўлиб, Барчин ҳақиқатдан ҳам кимгадир тегишга мажбур. Ваҳолангки, у айтаётган Алпомишдан ҳали дарак бўлмаса… Алплар нега 6 ойлик муҳлатга кўнади? Чунки салбий қаҳрамон бўлмасин, уларда аплларга хос матдлик хусусияти бўлиши табиийдир.

Биз достондаги ҳар бир конфликтга тўхталиб шу каби фикр юритишим мумкин бўлади. Аммо, бу кичиқ тадқиқотдан мақсад сюжет тугунларини шархлаш эмас, асардаги реал, табиий ижтимоий муносабатлар тасвири ҳақида сўз юритиш эди.

Манба:Quronov sahifasi

This entry was posted in Крилл алифбосида, Мақолалар. Bookmark the permalink.

Comments are closed.