Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан
Дўмбирам
Карсонинг зардоли, қопқоғинг тутдан,
Мақтов билан чиқдинг қатоғон журтдан.
Қутулмадим энди сендай наймитдан,
Тирноқнинг опоти бўлган дўмбирам.
Чулдираб чиқасан файзли кеча,
Томошалар қилар бари бойбича.
Сен бўлгансан менга адрас кўрпача,
Жалонғочда чопон бўлган дўмбирам.