Monthly Archives: juli 2012

“Севги” китобидан шеърлар

Аннақули Нурмаммедов   Туркман тилидан Саодат Пўлканова таржималари. (Таржималарга оригинал шеърлар илова қилинмоқда) Қиз қиз қошим кўзимдир айтар сўзимдир қиз гўзалликдир дунё гўзал қиздир шу боис дунё азиздир. Ашхабат, 26.IV.1978

Posted in Таржималар | Kommentering avstängd

Вақт шиддатидан ўзган ўзлигимиз

Ирода Мусурмонова IV босқич талабаси «Балогардон» достони мисолида Мутафаккир бобомиз Алишер Навоий таъкидлаган «чаман» — халқ оғзаки ижодининг ҳар бир чечаги муаттар бўй таратади. Унинг улкан қадр-қиммати шундаки, халқ оғзаки ижоди намуналари ўзлигимиз сарчашмаларидан нишонадир. Бу эътирофда, айниқса, асрларнинг залворли … Continue reading

Posted in Тадқиқотлар | Kommentering avstängd

Амирқул Пўлканни хотирлаб

Бугун ҳассос шоир Амирқул Пўлкан таваллуд топган кун! Агар шоир ҳаёт бўлганида бугун 64 ёшга кирган бўлар эди. Афсуски бевақт ўлим уни орамиздан жуда эрта олиб кетди. У бор йўғи 34 йил умр кўрган эди. Шоир қисқа умри давомида 5 … Continue reading

Posted in Хотира | Kommentering avstängd

Буюк ҳақиқатдек буюк куч лозим

Амирқул Пўлкан *  *  * Биламан, азизим сенга ҳам қийин, Ҳақиқат ахтариб бўлдинг мосуво. Дўстларинг бир зумда тарк этди уйинг, Бир илиқ сўзни ҳам кўрмасдан раво. Уяси бузилган қуш каби ҳайрон, Қалбингда билмадим нималар кечди? Ва лекин дўстликнинг топталган, вайрон … Continue reading

Posted in Амирқул Пўлкан, Крилл алифбосида | Kommentering avstängd

Чанқовузнинг тилидайин тили чиқди дунёнинг…

Адолат Худойбердиева Ўзбек-қўнғирот элида ўсган Алпомиш ва Ойбарчинларнинг танглайи чанқовуз билан кўтарилган чоғи уни қўлига олганнинг бари чанқовузнинг тилини ўзининг тилидай сайратиб, дилларни сел қилиб юборади. Чанқовузда бир нағма қиладики, чалаётган ижрочидан бир сўз тинглагандай бўласан. Бир қарашда оддий туюлган … Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Тадқиқотлар | Kommentering avstängd

Менингдек суймаган ҳеч ким

Амирқул Пўлкан *   *   * Дунё пайдо бўлгандан буён, Ёнма- ёндир оқ билан қора. Табиийки, улар ҳеч қачон. Бир-бирини тан олмас сира.   Тун ва кундуз талашар суръат, Қуёш ҳеч вақт дуч келмас Ойга. Ўз ҳукмини ўтказар ғурбат, Ҳаққоният бўлмаган … Continue reading

Posted in Амирқул Пўлкан | Kommentering avstängd

Бахши

БАХШИ – ўзбек, қорақалпоқ ва туркманларда халқ достончилари шу ном билан юритилади. Бахшилар терма ва достонларини асосан оғзаки шаклда ижод қиладилар. Ўз асарлари ва халқ достонларини дутор, дўмбира, тор каби асбоблар жўрлигида куйлайдилар. Улар устоз-шогирдлик анъаналари асосида етишиб чиқадилар. Шунинг … Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Халқ бахшилари | Kommentering avstängd

Гулжаҳон Жуманазарова

Ўзбек халқ достонлари тили ва услубий хусусиятларини аниқлашда лингвостатистик метод ва усулларнинг аҳамияти Ўзбек компьютер лингвистикасининг йирик тадқиқотчиларидан бири проф. А.Пўлатов «Ахборот асри» деб ном олган XXI асрда ахборот устида тезлик билан ишлашнинг ва самарадорликнинг бирдан-бир йўли компьютердан фойдаланиш эканлигини … Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Тадқиқотлар | Kommentering avstängd

Онамнинг деганлари…

Мақсуд Пўлкан (Опам Саодатга) Бу қаҳратон қишнинг ишими, Сочларингга нега қор ёғди? Ё тақдирнинг шум хазилими, Қаддинг сени нимага оғди? Киприкларинг нега камайди, Нега сенинг кўзларинг маҳзун? Қизим, нега дунё шафқатсиз, Айтгин нега бунчалар узун?

Posted in Крилл алифбосида, Мақсуд Пўлкан | Kommentering avstängd

Самарқанд: муқаддас қадамжолар – ҳақиқат ва афсонa

  Саодат Пўлканова Муҳаммадқул Жомурод ўғли Пўлкан сулоласининг кенжа вакили, Ўзбекистон Ёзувчилари Уюшмасининг аъзоси, таниқли шоира Саодат Пўлканова ўзининг прозадаги илк асарини Самарқанддаги муқаддас қадамжолар тарихига бағишлади. Муаллиф ушбу китобни ёзиш учун бир қанча муқаддас қадамжоларни бориб кўрган, кўплаб оддий … Continue reading

Posted in Асарлар | Kommentering avstängd