Kategorier
Uncategorized Крилл алифбосида

Амирқул Пўлкан

Ўтмишда ҳалок бўлган
Ошиқлар монологи

Афсонавий эди севгимиз,
Дунё эди мисли бир чаман.
Фарҳод-Ширин эдик иккимиз,
Бизга фириб берди ёсуман.

Афсонавий эди севгимиз,
Кўп талпиндик орзуга томон.
Тоҳир-Зуҳро эдик иккимиз,
Бир қабрда ётибмиз ҳамон.

Kategorier
Uncategorized Крилл алифбосида

Абдулазиз Карим: Ошиқлар монологи (А.Пўлкан шеъри)

Kim bn mp 3

Абдулазиз Карим: Ошиқлар монологи (А.Пўлкан шеъри)

 

Kategorier
Амирқул Пўлкан Крилл алифбосида

Амирқул Пўлкан

Армоним

Қўшиқ

Сен гул бўлиб очилдингу кулмадинг,
Кўнгил бўлиб, бир кўнгилдай тўлмадинг,
Айтгил, нега ёр кўнглини олмадинг?
Муҳаббатим фақат сенсан армоним.

Кўз юммасдан ўтказганда тунларни,
Ёдга олдим энг бахтиёр кунларни.
Мен қолиб, сен бахтли қилдинг кимларни?
Муҳаббатим, фақат сенсан армоним.