Monthly Archives: maj 2011

Саодат Пўлканова: “Ватанни ҳеч нарсага тенглаштириб ёки алмашиб бўлмайди”

Саодат Пўлканова Самарқанд вилоятининг Хатирчи туманида таваллуд топган. 1996 йилда Тошкент Давлат Университетининг филология факультетини тугатган. Бир қача шеърий ва бир насрий китоблар муаллифи. Пўлкан шоир номи билан боғлиқ адабий сулоланинг кенжа вакили. www.pulkan.org интернет саҳифаси асосчиси. Айни пайтда Швецияда … Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Мақолалар | 1 Comment

Пўлкан шоир ва унинг сулоласи ҳақида

Ислом шоир, Эргаш шоир, Пўлкан шоир, Фозил шоир минг йиллар ичида битта, иккита туғилиши мумкин. Ўттизлаб достонларни ижод қилган ва ушбу достонларнинг ҳар бир сатрини ёдида сақлай олган улуғ зотлар тарихнинг фахридир. Шунинг учун ҳам уларнинг номи мангудир, ижоди абадий … Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Фольклоршунос олимлар | Kommentering avstängd

Гўрўғлининг туғилиши

Айтувчи : Раҳматулла Юсуф ўғли (Достондан парча) Бир вақтлар Туркман эли Урганчга қарар эди. Замонлар ағдарилиб Урганч подшолиги барҳам топиб, Урганчда бир подшо турадиган бўлиб қолди. Ундан кейин така,ёвмит,эрсари,кўкланг туркманларининг оқсоқоллари бир жойга йиғилиб, Оғалибек деганини подшо кўтариб, Ёвмитни ўрталиқ, … Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Ўзбек достонлари | Kommentering avstängd

Гулнор пари достони хақида

Амирқул Пўлкан Пўлкан шоир куйлаган “Гулнор пари” достонида ўзбек халқининг севимли эпик қаҳрамони Гўрўғлининг узоқ Ҳиндистонга бориб, Той ҳиндининг гўзал қизи Гулнор парининг олиб келиши ифодаланади. Достонда тасвирланаётган воқеалар ҳам муҳаббат, ҳам қаҳрамонлик тизими атрофида ягона нуқтага бирлашиб кетган.Достонда тасвирланишича, … Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Тадқиқотлар | Kommentering avstängd

Пўлкан шоир куйлаган парилар

Амирқул Пўлкан Пўлкан шоир репертуарида парилар номи билан боғлиқ учта достон борки,улар шоирдан кетма-кет ёзиб олинган. “Юнус пари”, “Мисқол пари” ва “Гулнор пари” достонларидир. Бу достонларда Гўрўғлининг париларни севиб қолиши, уларга уйланиш учун афсонавий қаҳрамонликлар кўрсатиши, ўз душманларига қарши курашиб, … Continue reading

Posted in Тадқиқотлар | Kommentering avstängd

“Гўрўғли” достони Амирқул Пўлкан таҳлилида

( Мақоланинг давоми) Достонда Хизр образига кенг ўрин берилганлиги ҳам беъжиз эмас албатта. Чунки Гўрўғли ғайри табиий ҳолатда гўрда туғилар экан, илк бор уни Хизр ва Чилтонлар йўргаклаб оладилар унга хомийлик қиладилар. Негаки Биби Ҳилолнинг жонсиз танаси уни тарбиялай олмас … Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Тадқиқотлар | Kommentering avstängd

“Гўрўғли” достони Амирқул Пўлкан таҳлилида

Пўлкан шоирдан ёзиб олинган анъанавий халқ достонларидаги асосий мотивлар ва образлар “Гўрўғли” достонларининг ғоявий эстетик ва бадиий хусусиятлари Маълумки, ўзбек халқ оғзаки бадиий ижодиётидаги эпик асар қадим замонлардаёқ “достон” деб атала бошланган ва хозир ҳам шу ном билан аталади. Чунончи, … Continue reading

Posted in Тадқиқотлар | Kommentering avstängd

Ergash Jumanbulbul qanday vafot etgan?

O‘tgan XX asrda ham biri-biridan ulkan salohiyatli xalq oqinlari ijod maydonida paydo bo‘lib, o‘zlaridan bizga katta meros qoldirdilar. Qo‘rg‘on folklor maktabining zabardast, alp vakili Ergash Jumanbulbul o‘g‘li shunday oqinlarimizdan biridir. Ergash shoir zamonamizning buyuk dostonchisi, mohir san’atkori, xalq orasida «Bulbul» … Continue reading

Posted in Лотин алифбосида, Халқ бахшилари | Kommentering avstängd

Otlar ham yig’laydimi?

To’ra Mirzaev,folklorshunos olim O’zbek adabiyoti taraqqiyotiga munosib hissa qo’shgan, uning rivojida beistisno katta iz qoldirgan iste’dodli yozuvchi Tog’ay Murod mening xotiramda hamisha o’qibo’rganishga chanqoq yosh ijodkor, hayotning ko’plar e’tibor bermaydigan ichki tomonlarini bilishga, kuzatishga doimiy ravishda harakat qilayotgan navqiron adib, … Continue reading

Posted in Лотин алифбосида, Фольклоршунос олимлар | Kommentering avstängd

Қўрғон бахшичилигида Нуротанинг географик ўрни

И.Сувонқулов, СамДЧТИ профессори. Бахшилар ўз достонларида таърифлайдиган юрт, аҳолининг турмуш тарзи, урф-одатларини ўрганиш, ўша жойлар бўйлаб сайру саёҳат қилишни йўлга қўйиш туризмнинг янги йўналиши ҳисобланади. Элу юртни севган шоир ўз халқининг гапига қулоқ солади, ўгитини юрагида туяди. Халқ дилидаги, тилидаги … Continue reading

Posted in Фольклоршунос олимлар | Kommentering avstängd