Афсонага айланган аёл
XIV аср 40-йилларида Мовараннаҳрга хонлик қилган Чиғатой улусининг Амир Қозонхон номли хукмдорининг қизи, соҳибқирон Амир Темурнинг хотини Сароймулкхоним ҳақида турли хил ривояту афсоналар неча асрлардан бери авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда.
Дастлаб,Сароймулкхонимнинг болалиги ҳақида икки оғиз сўз.
Амир Қозонхон ўз пойтахтини Кеш музофатига кўчирган бўлиб, бу ерда ҳашаматли “Занжир сарой” деб номланувчи жуда ҳашаматли сарой барпо қилган эди. Бибихоним 1341 йил мана шу “Занжир сарой” да таваллуд топган. Қозонхон мамлакатда қаттиқ қоидалар ўрнатишга ҳаракатлар қилганлиги учун бир гуруҳ амирлар томонидан 1346 йилда ўлдирилади. Амир Қозонхон барпо қилган сарой Олтин Ўрда хони Тўхтамишхон томонидан вайрон этилади.