Category Archives: Умарқул Пўлкан

Бир баҳор достони

  Умарқул Пўлкан     (Достондан парча) Урушнинг даҳшатли кунлари чекинган ғанимнинг бели букилган, қонли кўзидан ёши дув-дув тўкилган олабасир дамлар эди. Аскарларимиз жангларда ғалаба устига ғалабага эришиб, ёвни ўз уяси томон шиддат билан қувиб борарди. Буюк ғалаба кунларига саноқли … Continue reading

Posted in Умарқул Пўлкан | Kommentarer inaktiverade för Бир баҳор достони

Бахши илҳоми

Умарқул Пўлкан         Жизмон булоғи Баҳор шамолидай шивирлаб ўйнаб, Чўпон қиз ўт ёққан чойдишдай қайнаб, Дилига ишқ тушган йигитдай сўйлаб, Оқасан жўш уриб Жизмон булоғи. Оқ чашма, кўк чашма кўркам валлами, Ўзинг табиатнинг бизга инъоми, Ўзига муносиб … Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Умарқул Пўлкан | Kommentarer inaktiverade för Бахши илҳоми

Ҳеч ким билмасин…

Умарқул Пўлкан Ҳажвий шеърлар ва фельетонлар Тошкент – 1980 йил   Мақтов кимга ёқмайди? Ҳар кимнинг ўз феъли бор, Ҳар кимнинг ўз одати. Пашша филга айлангай Агар келса омади. Зоғ булбулни мот қилар, Чумчуқ чўқир лочинни. Хуллас, омад келса бас, … Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Умарқул Пўлкан | Kommentarer inaktiverade för Ҳеч ким билмасин…

Куйлайман

Умарқул Пўлкан Шеълар ва достон Ғофур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти Тошкент – 1976 йил Куйлайман Дўстлар, сизга айтай достон, Бурро ширин тилим билан. Тил десангиз ҳаммада бор, Куйлай қувноқ дилим билан Қалбим кенгдир мисли уммон, Дилим терма, достонга … Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Умарқул Пўлкан | Kommentarer inaktiverade för Куйлайман

”Ёмонларга шеъримни,мен найза – яроқ қилдим”

Умарқул Пўлкан Яроқ қилдим (Терма) Донолар сўзин тинглаб, Сўзлардан сабоқ қилдим. Ишонмадим ёлғонга, Доим иштибоҳ қилдим. Чақиб мағзини олиб, Фикрим тах – батаҳ қилдим. Билмаганим ўрганиб, Ақлимдан сўроқ қилдим.

Posted in Крилл алифбосида, Умарқул Пўлкан | Kommentarer inaktiverade för ”Ёмонларга шеъримни,мен найза – яроқ қилдим”

Oтам берган созим янграр қўлимда

Умарқул Пўлкан Сенингдек гулбаҳор йўқ жаҳонда Ватан, бахт гул очар гулбоғларингда, Уфқлар нур ичар чироқларингдан, Кўкламлар жой олмиш қучоқларингдан, Сенингдек гулбаҳор йўқдир жаҳонда, Сенингдек ҳур диёр йўқдир жаҳонда. Қиёсинг ой, қуёш бўлмиш азалдан, Боболар куйлаган дилбар ғазалсан, Жаннатсан,ризвонсан,юртим гўзалсан, Сенингдек … Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Умарқул Пўлкан | Tagged | Kommentarer inaktiverade för Oтам берган созим янграр қўлимда

Қалам соҳиблари доим соғ бўлинг

Умарқул Пўлкан Самарқандни севмай бўлмас Қалдирғочни қанотидай қайрилди кўп замонлар, Мард тарихнинг қўлларида синиб кетди камонлар, Самарқандни асраб қолди, бироқ ишқу-имонлар, Бу дунёда Самарқандни севмай бўлмас, дўстларим. Самарқанд бу тўзим билмас мангуликка ҳайкалдир, Кўп савдодан сочи оппоқ она-ерга сайқалдир, Бу … Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Умарқул Пўлкан | Kommentarer inaktiverade för Қалам соҳиблари доим соғ бўлинг

Қирқ кокилли ёр келади

Умарқул Пўлкан Бахшиман Ўз элимда ўзим бекман, тўраман, Яхшиларни суйиб жондай кўраман. Довруғли халқ даврасида юраман, Халқ мадҳини куйлаб келган бахшиман. Юртим беҳишт, кўп миллатли, пояли Ҳар бири ҳам ободликда ҳаёли, Ҳур инсонлар бунда аҳил, зиёли Бахт иқболдан сўйлаб келган … Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Умарқул Пўлкан | Kommentarer inaktiverade för Қирқ кокилли ёр келади

Умарқул Пўлкан

Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг аъзоси, бахши шоир Умарқул Пўлкан сулоланинг асосий бўғинидир.1927 йилда таваллуд топган шоир кўз кўриб қулоқ эшитмаган азобу изтиробларни бошдан кечирган. У бир ҳафталик чақолоқлик чоғида онадан етим қолиб, отаси Пўлкан бахши қўлида улғаяди.1942 йилда машҳур бахши Сталин … Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Умарқул Пўлкан | Kommentarer inaktiverade för Умарқул Пўлкан