Category Archives: Крилл алифбосида

Пўлкан шоир ижодига назар

Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан Ўзбек достончилигида халқ эпоси намуналарини, мазкур санъат турини олий даражада ижро этган бахшилар жуда кўп бўлган. Ўнлаб улкан санъаткорлар асрлар давомида асл фарзандлар томонидан яратиб келинган достонларни меҳр билан айтиб маҳаллий аҳоли ўртасида шуҳрат топдилар. Уларни … Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлкан шоир | Kommentering avstängd

Тийра қилди кўксингни ўқлар…

  Амирқул Пўлкан Жангчи   (Отам Умарқул Пўлкан ўғлига бағишлайман) Ўн олти ёшида жангчи эди у, Ватанидан ёвларни қувди изма-из. Неча бор қузғундек чанг солди қайғу, Неча бор ўлимга келди юзма-юз. Лекин у қочмади жангоҳни ташлаб, Қўрқувдан қалтираб чекмади фарёд. … Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Шеърлар | Kommentering avstängd

Мен энди биламан,бу умр шитоб…

Хосият Бобомуродова ТУШДАН СЎНГ Мен энди биламан,бу умр шитоб Кўкдаги қуёшдай кетиб бормоқда. Булутлар пойлайди ҳасратда тутаб, Кунлар орзуларни ютиб бормоқда. Эндиги қўшиқлар яна дардлироқ, Муҳаббат (бор бўлса) қадрлироқдир. Эндиги тунларни безайди фироқ, Жўшқин хитоблар ҳам фақат сўроқдир.

Posted in Крилл алифбосида, Шеърлар | Kommentering avstängd

Учар отлар ёхуд Нур ўғли хусусида

Маҳмуд Йўлдошев Бундан 10 йил олдин 2003 йил март ойида ”Маърифат” газетасида ”Алпларнинг қаноти” сарлавҳали бир саҳифали катта мақолам босилган эди. Мақолада Қорабайирларимиз, уларнинг тарихи, уларга боғлиқ қизиқарли воқеалар ва бошқа отларга тегишли маълумотлар берилган эди. Ўша йили ”Ўзбекистон адабиёти … Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Мақолалар | Kommentering avstängd

Алпомишнинг қайтиши

Муҳаммад РАЖАБ (Достондан парча) … Мeн шу улуғларнинг изидан дунёга кeлдим. Бахшиларнинг макони қадимий Нуротада вояга етдим. Улуғ бахшиларнинг этагини тутдим… … Барчиннинг шубҳалари тарқаб кeтди. “Қултой”нинг Алпомиш эканлигини ич-ичидан тасдиқ этди. Шунда кўзидан ёшини тизиб, Бeкнинг жон-жонидан ўтказиб сўзлар … Continue reading

Posted in Асарлар, Крилл алифбосида | Kommentering avstängd

Хайрлашгим келмас сен билан

Хосият Бобомуродова Хайрлашгим келмас Сени излаб ўзим келдим тоғ, Кўрсанг кўксим илма тешик, доғ Суя мени, қўллагил, шу чоғ, Хайрлашгим келмас сен билан. Эй, тоғ, лола кўкартирган тош Бойчечаклар кўтармоқда бош, Нега менинг кўзларимда ёш, Хайрлашгим келмас сен билан.

Posted in Крилл алифбосида, Шеърлар | Kommentering avstängd

“Энди қайтa учрaшмаймиз кутмaгил, жоним…”

Улуғбек ЖУМАЕВ (Шоир Муҳаммад Ражаб Имомовни хотирлаб) Кузaкнинг юрaклaргa ҳaзинлик солиб тургaн сокин кунлaридaн бири. Шaҳaр мaркaзидa боғ. Боғ ичкaрисидaги ўриндиқдa тaбиaтнинг бeтaкрор мaнзaрaлaригa мaҳлиё бўлиб ўтирaрдим. Шу мaҳaл, ҳeч кутилмaгaндa юрaкни ўртaгувчи, ошиқ нолaси, мунгли, ҳaзин aрмон қўшиғи тeвaрaкни … Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Мақолалар | Kommentering avstängd

Афсона

Афсона — (форсча — хикоя) халқ оғзаки ижоди жанри. У хаёлот, уйдирма ва тўқимадан иборат бўлса хам, сўзловчи ва тингловчи томонидан хақиқатдек тасаввур этилади, хатто баъзи афсоналарда воқеалар бўлиб ўтган вақт ва макон хам кўрсатилади. Афсоналар элдан-элга, оғиздан-оғизга ўтиб юради, … Continue reading

Posted in Крилл алифбосида | Kommentering avstängd

Афсунгар дунё…

Шаҳодат Улуғ Қушлар чарх уриб лаби дарёга қўнса, Бузрук қуёш нурлари саҳрога инса, Агар сувдан нигоҳлар терса нилуфар, Лаблар магар тусини йўқотиб рангпар, Дунё, бизни мафтун қилган сенсан-афсунгар! Жунун асосига таяниб мубтало, Капалак қанотига ўраниб зебо, Ўтмишини унутиб Мажнун дарбадар, … Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Шеърлар | Kommentering avstängd

Эртаклар

Севара Мусаева УзДЖТУ талабаси Бола умримиз кўрки, ҳаётимиз мазмуни… Хар бир инсон болалик чоғида эртаклар, афсоналар эшитиб катта бўлган. Маьлумки, болалар учун яратилган ҳар қандай асар, ўзининг мазмуни, тушунарлилиги, қизиқарлилиги, бола ёшига мослиги билан жуда аҳамиятлидир. Болалар адабиёти жанр жиҳатидан … Continue reading

Posted in Крилл алифбосида, Мақолалар | Kommentering avstängd