Kategorier
Крилл алифбосида Мақолалар

Хўжаи Хизр хақида ривоятлар

Саодат Пўлканова

Қадимги Самарқанд шаҳрига кириб борар экансиз Сиёб бозорига етмасдан ўнг томонингизда қад ростлаган муаззам бир масжидга кўзингиз тушади. Бу масжид Хўжаи Хизр номи билан юритилади.
Хўжаи Хизр масжидининг қурилиши тарихи хақида оғиздан оғизга ўтиб келаётган ривоятларда асос бордек. Айтишларича, Хизр масжиди қурилиши VIII асрнинг бошларида Марказий Осиёни ишғол қилган араб хукмдорларидан бири Қутайба ибн Муслим томонидан бошланган, бироқ уни қачон қуриб битказилгани маълум эмас.

Kategorier
Крилл алифбосида Мақолалар

Саодат Пўлканова: “Ватанни ҳеч нарсага тенглаштириб ёки алмашиб бўлмайди”

Саодат Пўлканова Самарқанд вилоятининг Хатирчи туманида таваллуд топган. 1996 йилда Тошкент Давлат Университетининг филология факультетини тугатган. Бир қача шеърий ва бир насрий китоблар муаллифи. Пўлкан шоир номи билан боғлиқ адабий сулоланинг кенжа вакили. www.pulkan.org интернет саҳифаси асосчиси. Айни пайтда Швецияда яшайди.

Би-би-си: Муҳожиратда ижодкор бўлишнинг ўзига хосликлари нимада? Гашти, машаққати назарда тутилганда…

Kategorier
Мақолалар

Борса гумон йўлида

Эшқобил Вали

Мулоҳаза

Самарқандда, Регистон майдони яқинида гурунглашиб ўтирган бахшилар бу ердан кетар бўлишибди. Эргаш Жуманбулбул Ислом шоир, Пўлкан шоир ва Фозил Йўлдош ўғлини бир жойларга бошлаб кетибди. Ҳайкаллар шундай ўринларидан туриб, дўмбирани қўлтиққа уриб, ўзларига эътиборсизлик кўриб, ҳайё-ҳуйт деб борса гумон томонга йўлга тушишибди. Бўлди-да энди, қирқ йилча бир жойда ўтириб зерикдигов, кетсак ҳам бўларов, бир чўллаб чалоб ичиб келайлик, деб оқсоқол бахшилар жўнаб кетишган эмиш…

Kategorier
Мақолалар

”Созсиз,сўз жило топмас!”

Саодат Пўлканова

Достончиларнинг энг аввало қўлларидаги созлари тиниқ бўлиши керак. Бу сознинг номи дўмбирадир. Достоннинг умуман соз чиқиши биринчи навбатда дўмбирага, уни чалиш маҳоратига боғлиқ . Дўмбира тобида экан, бахшининг завқи ҳам авжида, достон ҳам қизиқарли бўлиши шубҳасиз. Беъжизга бахшилар “Дўмбиранг соз, сўзинг соз!” деб айтишмаган. Дўмбира достон воқеаларини бахши ўз хотирасида тиклаб олишда, уни узоқ вақт куйлашда, биринчи кўмакчи, ҳамроҳ ва синалган йўлдошдир. Қадимда баъзи достонларни ижро этишда нафақат дўмбирадан балки қўбиз ва чанқовуздан ҳам фойдаланишган.

Kategorier
Мақолалар

Саодат Пўлканова: Достончилик мактаблари

“Сўз деган бир гавҳар бўлар,
Қадрин билсанг жавҳар бўлар”.

Пўлкан шоир

Ўзбек халқ оғзаки ижодини ривожлантиришда бахшичиликнинг ўзига хос ўрни бор.Достончилик анъаналарини маромига етқазиб ижро этувчилар эса бахшилардир. Мазкур жанрни шакллантиришда достончилик мактаблари асосий ўрин тутади. Достончилик мактаблари уч йирик гуруҳга бўлиниб фаолият кўрсатишган. Булар: Қўрғон, Булунғур ва Шеробод. Ушбу достончилик мактабларининг ижро услуби, дўмбира чертиш маҳорати бир-биридан тубдан фарқлангандир. Асосан бахшилар халқ достону термаларини ўзбек уруғининг лақай лаҳчасида ижро қиладилар. Ушбу мактабларнинг энг йириги Қўрғон достончилик мактаби саналади. Улар асосан мураккаб достонлар сирасига кирувчи “Гўрўғли” туркуми достонларини маромига етказиб ижро қилишган.

Kategorier
Лотин алифбосида Мақолалар

Po’lkan bog’i


Yashayotgan satrlar

Har narsaning zotiga qarasang, asli namoyon bo‘ladi. Bu hikmat chuqur ma’noga ega. Shundan kelib chiqsak, Amirqul Po‘lkan dongdor va zabardast xalq baxshisi Po‘lkan shoir Jomurod o‘g‘lining sozini qo‘lga oldi va o‘z aytar so‘zini dunyoga aytdi.

Qo‘rg‘onlik Jassoq baxshidan tarbiya olgan Po‘lkan shoir, folklorshunos Mansur Afzalovning guvohlik berishicha, yigirma besh yoshida chechan xalq baxshisi sifatida keng tanilgan va doim el-ulus ichida bo‘lib, xalqning o‘zidan olgan va uning suronli hayot yo‘li, erkinlik va ozodlik yo‘lidagi kurashi, ezgu orzu-intilishlari ifoda etilgan o‘lmas dostonlarni bor ovozda kuylab o‘tgan. Ayniqsa, baxshining “Go‘ro‘g‘li” turkum dostonlari el ichra mashhur bo‘lgan.